Хитойда ўн минглаб одамлар ҳали синовдаги коронавирус вакцинаси билан эмланди, деб хабар бермоқда «Корреспондент».
Бироқ вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳали исботланмаган. Хитойликлар ушбу вакцинани июль ойидан бошлаб қабул қилишни бошлаган.
Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси аъзоси Чжэн Чжунвэй Хитой вакцинаси одамларда қўллашдан олдин ЖССТ томонидан қўллаб-қувватланганлигини айтди. Хавфли касбларга эга бўлган баъзи одамлар, масалан, тиббиёт ходимлари вакцинани 22 июлдан бошлаб қабул қилган.
Чжэн Чжунвэй вакцинанинг клиник синовлари пайтида жиддий ножўя таъсирлар аниқланмаганини таъкидлади.
Ўз навбатида ЖССТ Хитойга «фавқулодда вазиятларда вакцинадан фойдаланиш учун ички рухсатнома» берганлигини, бу давлатнинг ихтиёрига биноан берилган ва ташкилот томонидан тасдиқланмаганлигини маълум қилди.
Маълум қилинишича, 11 та коронавирус вакцинаси Хитойда клиник синовлардан ўтмоқда. Хитойнинг тўртта вакцинаси аллақачон клиник синовларнинг учинчи босқичига ўтган.
Аввалроқ Хитойнинг Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical компанияси Ўзбекистонга коронавирус вакцинаси синовларида қатнашишни таклиф этганди. Шунингдек, Ўзбекистонда Россия ёки Хитой вакцинасини харид қилиш масаласи муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)