Ўзбекистон ҳудуди 29—30 сентябрда баландликдаги циклон таъсирида бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Республика бўйича булутлилик ортиши кутилмоқда.

Фото: «Дарё»

29 сентябрда кўплаб вилоятларнинг айрим жойларига ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухоро вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. 30 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

29—30 сентябрда кундузги ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 6-8 даражага пастдир.

1—3 октябрда бутун мамлакат ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тунда ва эрталаб совуқ ҳаво оқимининг таъсири сақланиб туради, ҳарорат 5-8 даражагача пасаяди. Кундузи қуёш нурлари ҳавони аста иситиб, ҳарорат 22-25 даражагача кўтарилади.