Twitter фойдаланувчиси томонидан аксари блогер ва инфлуэнсерларнинг аудитория йиғиш учун шахсий самолётларда тушадиган суратлари аслида самолётда олинмаслиги фош қилинди.
Instagram ва Tik Tok’да машҳур блогерлар кўп ҳолларда ҳашаматли самолётларда, чиройли интерьерлар қуршовида тушган суратларини жойлаб боради. Бошқа кузатувчиларда ҳатто юлдузлар ҳам керак бўлгандагина самолёт ижарага олган бир вақтда қандай қилиб инфлуэнсерлар такрор ва такрор фойдаланиш имкониятига эга, деган савол қизиқтирган.
Twitter’да @maisonmelissa номли саҳифа эгасининг самолёт кўринишида безалган студия суратлари билан бўлишгани ва суратга берган изоҳи кўпчилик учун қизиқ бўлган саволга жавоб бўлган.
https://twitter.com/barolines/status/1309601585358680071
У Лос-Анжелесда яшовчи қизлар Instagram’га жойлайдиган фотолари учун самолёт ичидагидек интерьер билан безатилган студия декорациясидан фойдаланишини билиб қолганини маълум қилган.
«Биз кўраётган ҳамма нарса — жиҳозлар, кийим-кечак, тана сохта бўлиши мумкинлиги кишини ақлдан оздиради», — деб ёзган қиз бунга гувоҳ бўлгани унинг реаллик ҳақидаги тушунчасини ўзгартириб юборганини қўшимча қилган.
Худди шу студияда ёш хонанда Мария Исабель ҳам суратга тушган.
Изоҳ (0)