Машҳурлар ҳаёти ҳамиша қизиқ бўлганидан кўпинча улар ҳақида ёлғон маълумот чиқарилиб аудитория эътиборини тортиш ҳолатлари кузатилади.

Жонни Депп

Фото: Cosmopolitan

Жонни Деппнинг ўлгани ҳақида бир эмас, бир неча марта хабар тарқалган. Актёрнинг ўзи бундай хабарларга изоҳ беришни истамайди. Бир марта актёрнинг Францияда автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар фотолари билан бирга тарқалган, кейинчалик эса буларнинг бари уйдирма экани маълум бўлган. 2012 йил ОАВ Деппнинг «Ёлғиз рейнжер» фильмининг суратга олиш жараёнида чўкиб кетгани ҳақида хабар тарқалган. Қизиғи шундаки, бахтсиз ҳодиса ростан ҳам юз берган лекин вафот этган кимса жамоанинг бошқа бир аъзоси бўлган.

Дуэйн Жонсон

Фото: Cosmopolitan

2014 йилда актёрнинг, «Форсаж-7» фильмини суратга олиш жараёнида вафот этгани ҳақида хабар тарқаган. Аммо Жонсоннинг ўзи Twitter саҳифасида ўлими ҳақидаги хабар ёлғонлиги, бундай ёлғон маълумот тарқатган одам билан кўришиш истагида эканини ёзиб қолдирган. Яна бир марта бўлса, унинг Янги Зеландиядаги суратга олиш жараёнида баландликдан йиқилиб ўлгани ҳақида ҳам маълумот тарқалган. 2019 йилда ҳам Дуэйннинг хавфли трюкни бажараётган бир вақтда ўлдига чиқарилган.

Том Круз

Фото: Cosmopolitan

Актёр кўп ҳолларда хавфли трюкларни ўзи бажаради ва ҳадеб ҳам каскадёрлар ёрдамидан фойдаланавермайди. Шу сабаб ҳам унинг Янги Зеландиядаги суратга олиш жараёнида вафот этганини эшитган мухлислар, ушбу маълумотга ишонган ва қайғуга тушган. Бундан яна бир неча йил кейин «Уддалаб бўлмас топшириқ» фильмининг суратга олиш жараёнида ҳам актёрнинг ўлими ҳақида хабар ва исбот сифатида фотолар ҳам тарқалган. Шундай қилиб актёр ҳамма вақт бу каби хабарлардан кейин тириклигини айтиб, мухлисларини тинчлантиришига тўғри келади.

Бритни Спирс

Фото: Cosmopolitan

2001 йилда поп ижрочиси Бритнининг автоҳалокатда вафот этгани ҳақида хабар тарқалган. ОАВ мазкур ҳалокатда машина ичида хонанда севгилиси Жастин Тимберлейк ҳам бўлганини таъкидлаган. Кейинроқ ҳаммаси маълум бўлганидан кейин техаслик икки бошловчи ишдан ҳайдалган.

Арнольд Шварценеггер

Фото: Cosmopolitan

Калифорниянинг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер ҳам ОАВ эътиборидан четда қолмаган. 2015 йилда актёр юрак хуружидан Лос-Анжелесдаги уйида вафот этгани ҳақида хабар тарқалган. Эртаси куни эса актёрнинг тирик ва соғ экани маълум бўлган.

Шер

Фото: Cosmopolitan

Ким Кардашьян, Twitter саҳифасида Шерни ўлгани ҳақида хабар топгани ва бу рост ёки ёлғон эканлигини аудиториядан сўраб ёзганидан кейин турли шов-шувлар тарқалиб кетган. Хонанданинг танишлари эса унинг соғ ва саломатлигини ёзиб қолдирган. Кейинроқ эса Ким, бундай миш-миш тарқатганларга қаҳр-ғазабини билдирган.