YouGov тадқиқот маркази «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ер сайёрасидаги энг обрўли спортчи деб топди. Бу ҳақда GiveMeSport портали хабар бермоқда. Дунё бўйича машҳур шахслар глобал рейтингида эса 35 ёшли португалиялик футболчи 6-ўринни эгаллаган.

Фото: GiveMeSport

Унинг абадий рақобатчиси — Лионель Месси спортчилар орасида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, умумий рўйхатда 11-поғонада қайд этилган. Баскетбол афсонаси Майкл Жордан эса 13-ўринни эгаллаган. Таъкидланишича, унинг «Сўнгги рақс» номли ҳужжатли фильми мазкур рўйхатдаги ўрнига катта таъсир ўтказган.

Фото: GiveMeSport

Шунингдек, YouGov Роналду ва Мессининг турли мамлакатлардаги позицияларини таққослаб кўрди. Сўровномада қатнашган 42 мамлакатдан 32 тасида Роналду машҳурроқ эканлиги аниқланган.