Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда Фарғона вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди, деб хабар беради ЎзА.

Шуҳрат Ғаниев ва сенатор Топволди Холдоров.

Фото: ЎзА

Йиғилишда Шуҳрат Ғаниевнинг саккиз йил давомида Фарғона вилоят ҳокими сифатида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ишлари алоҳида эътироф этилган. У ўзбекона чопон билан тантанали кузатилган.

Ўнгдан: Шуҳрат Ғаниев, Абдулла Арипов, Хайрулло Бозоров ва Зайнилобиддин Низомиддинов.

Фото: ЎзА

Шуҳрат Ғаниев.

Фото: ЎзА

Аввалроқ Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Наманган вилояти ҳокими лавозимига эса 2020 йил мартидан бери Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Шавкатжон Абдураззоқов тайинланган.

Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2020 йилнинг 20 сентябрь куни вафот этган Ўктам Барноевнинг ўрнини эгаллаган. Барноевда июль охирида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.