• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДТМ сайти мандат эълон қилиниши билан «қулади». Расмийлар бу сайт ҳар қандай юкламани кўтара олишини айтганди

    Давлат тест маркази 25 сентябрь куни соат 15:00 да ўз сайтида олий таълим муассасалари (ОТМ)ларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилди. Бироқ минглаб абитуриентларнинг бир вақтдаги кўплаб сўровлари сабаб, сайт очилмай қолди. Ушбу хабар тайёрланаётган вақтда (Тошкент вақти билан 18:05 да) ҳам сайт саҳифалари қийинчилик билан юкланаётган эди.

    Ижтимоий тармоқларда ДТМ сайти ишламай қолгани ҳақида кўплаб хабарлар қолдирилган. Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг таъкидлашича, «ҳар қандай ‘нагрузкаъни кўтара олади, деб ваъда қилинган ДТМ серверлари айтилгандай бўлиб чиқмаган». «Тизимга катта юкланиш бўлаётгани сабабли, dtm.uz, abitur.dtm.uz сайтлари очилмаяпти ёки омади келганларга ўта қийинчилик билан очиляпти», — деб ёзган блогер, соат 15:17 да қолдирган хабарида.

    Лента pic.twitter.com/0ahHhBUtGj

    — ™ (@murodov_) September 25, 2020

    ДТМ ўтириб қолди.

    — Og'abek Samisov (@O_Samisov) September 25, 2020

    Абитуриентлар дтм.уз сайтига нагрузка тушириб қотириб ташлашибдику хар йилгидек)))

    — Азизбек Тожиев (@A_Tojiev) September 25, 2020

    дтм.уз ишламай ётибди, жиян тел қилиб тоға ўқишга кирибманми деди, жиян ўқисаларинг бўлмайдими, бир йил нима қилдиларинг ўқимай? натижангни кўрдим талабаликга тавсия этилмадинг деган ёзув чиқаяпти десам йиғлаб юборди. Хазиллашдим, хали сайт ишламаяпти дедим) pic.twitter.com/xGJ8nBvEIb

    — Призрачный Гонщик (@Gonshik42) September 25, 2020

    Айни вақтда, имтиҳон натижаларини билишнинг муқобил йўллари ҳам борлиги айтилмоқда. Хусусан, блогер Шаҳноза Соатова абитуриент рухсатномасидаги ҚР-кодни Telegram’даги @qrcrbot ботга юклаб, бунга жавобан бот юборган ҳавола (линк) орқали жавобларни билиш мумкинлигини ёзмоқда.

    Бугунги мандат эълон қилиниш жараёнини кузата туриб, шунга амин бўлдимки, Ўзбекистонда бирор муваффақиятли лойиҳа қилиш учун ҳаммасини пул ҳал қилмайди. Авваллари Давлат тест маркази роса нолир эди, бизда пул йўқ, бюджетдан кам ажратилади, имконият чекланган, қўлимиз калта ва ҳоказо.

    Ўтган йили абитуриентлардан пул олиш бошланди ва 70 млрд сўмдан кўпроқ пул келиб тушди. Жорий йилда эса бу 100 млрд сўмдан ошгани маълум қилинди. Мандат эълон қилинганига тўрт соатдан ошди, аммо ҳалигача ДТМ сайти яхши ишламаяпти. Серверда ёки бошқа муаммолар чиқмоқда. Чунки юкламани кўтара олмаяпти.

    Демак, агар барча муаммо пулда бўлганда, бунақа бўлмаслиги керак эди. Абитуриентлардан олинаётган миллиардлаб маблағ эвазига чидамли сервер ва тизим яраца бўларди. Муаммо балки кадрлардадир, балки умуман Ўзбекистондаги ИТ-инфратузилмасидадир, муаммо балки масъулиятни ҳис қила олмаётганлардадир.

    Бунисини аниқ билмадим, лекин муаммо пулда эмаслиги аниқ. Уялинглар...

    Хушнудбек Худойбердиев, блогер

    Бундан аввал, 22 август куни абитуриент рухсатномасини ҳам онлайн тарзда юклаб олиш тизими ишга туширилган эди. Жараён бошланганда ДТМ сайти ишламай қолган эди. ДТМ бу ҳолатга изоҳ берар экан, сайт ишламаслиги унга ташриф буюрувчилар сонига эмас, балки интернет тармоғи билан боғлиқ муаммо эканини таъкидлаган. Шунингдек, тест жавобларини SMS-хабарнома хизмати орқали ҳам билиш мумкин.

    ДТМ сайтининг юклама кўпайиб кетиши оқибатида ишламай қолиши ҳолати биринчи марта кузатилмаяпти. 22 август куни абитуриент рухсатномасини онлайн тарзда юклаб олиш тизими ишга туширилганида ҳам сайт ишламай қолган, ДТМ бу ҳолатга изоҳ бераркан, сайт ишламаслиги унга ташриф буюрувчилар сонига эмас, балки интернет тармоғи билан боғлиқ муаммо эканини таъкидлаган эди.

    «Мазкур ҳолат abitur.dtm.uz сайтига кираётган абитуриентлар сонининг кўплигига боғлиқ эмас. Интернет тармоғи узлуксиз ишлаган тақдирда, қанча абитуриент мурожаат қилишидан қатъи назар, abitur.dtm.uz сайти орқали рухсатномаларини юклаб олиш имконияти мавжуд», — деб баёнот бериб, ДТМ ўз сайти серверлар ҳар қандай юкламага бардош бера олишини билдирган эди.

    Бироқ кейинроқ ушбу хабар ўчириб ташланган, унинг ўрнига ДТМ UZINFOCOM, UZTELECOM билан биргаликдаги текширувлар ўтказиб, аслида интернет тармоғида муаммо бўлмаганлигини, ҳақиқатан ҳам сайтда техник носозлик кузатилганини тан олган эди.

    25.09.2020, 18:53   Изоҳ (0)   61511
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон учун яхши имконият» — Forbes Хитой пахтасига қарши санкциялар ҳақида

    25.09.2020, 18:34

    «Ўзгидромет» 26 сентябрда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    25.09.2020, 18:10

    Ўзбекистон ОТМларига ўртача кириш баллари эълон қилинди

    25.09.2020, 17:53

    Чақалоқлар ва ҳомиладорларни гриппга қарши эмлаш мумкинми? Ўзбекистонлик мутахассис жавоби

    25.09.2020, 17:34

    Telegram’да глобал носозлик юз берди. Мессенжер Ўзбекистонда ҳам вақтинча ишламай қолди

    25.09.2020, 16:53

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов биринчи ўқитувчисини байрам билан табриклади

    25.09.2020, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.