«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг коронавирусга топширган тести ижобий хулоса берди. Бу ҳақда миланликлар клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Златаннинг ўзи ҳам мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
«Коронавирусга топширган тестим кеча салбий натижа берганди, бугун эса таҳлиллар ижобий чиқди. Ҳеч қандай аломатлар бўлмади. Коронавируснинг менга чорлов ташлашга журъати етибди. Бу ёмон фикр», — дея ёзади футболчи.
38 ёшли футболчи Европа Лигаси 3-саралаш босқичи доирасида «Будё-Глимт»га қарши кечадиган ўйин қайдномасига киритилмаган. Миланликлар 24 сентябрь куни ўз уйида норвегияликларни қабул қилади.
Аввалроқ «Милан» ҳимоячиси Леонардо Дуартеда коронавирус аниқлангани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)