17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Ансумане Фати «Барселона» асосий жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди.
Футболчи шартномасидаги товон пули 400 миллион евро қилиб белгиланди. Аввалроқ бу миқдор 170 миллионга тенг эди. Шунингдек, Фати 22-рақамни олди. Бу рақам «Интер»га ўтиб кетган Артуро Видалга тегишли эди.
Фати «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ансу 2019/20 йилги мавсумда Испания чемпионатининг 24 ўйинида майдонга тушди (11 таси асосий таркибда). Уларда футболчи 7 гол ва битта голли узатмага муаллиф бўлди.
Унинг каталон клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)