Вазирлар Маҳкамасидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ҳукуматнинг тегишли қарори (570-сон, 21.09.2020й) билан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг («Ўзкомназорат») бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Ўзкомназорат»нинг аввалги бошлиғи Асаджон Хўжаев июль ойида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори этиб тайинланган ва шу муносабат билан инспекция бошлиғи лавозимидан озод этилганди.
Шунингдек, ҳукуматнинг тегишли қарори (571-сон, 21.09.2020й) билан Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди.
У бунга қадар Сурхондарё вилоятидаги Тадбиркорлар қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган.
Ғолибшер Зияев 2019 йил май ойидан буён Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)