UFC президенти Дэйна Уайт промоушеннинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор билан ҳамкорликни янгилашга интилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ирландиялик жангчи 2021 йилдаёқ UFC’га қайтиши мумкин.

Фото: UFC

Биз Конор учун 2021 йил бошида қизиқроқ таклиф тайёрламоқдамиз. Унинг жанг қилишига кафолат беролмайман, лекин унга келаси йил бошида нимадир тайёрлаймиз.

Дэйна Уайт, UFC президенти.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор сўнгги жангини 2020 йилнинг январида ўтказганди. Ўшанда у (ярим ўрта вазн тоифасида) Дональд Серронени жангнинг биринчи раундида нокаутга учратганди.

Май ойида Конор ўзи учун муносиб рақиб йўқлигидан ва жанг қилишдан зериккани учун фаолиятини якунлаганди. Қайд этиш жоиз, у бундан олдин ҳам икки маротаба кетишини эълон қилиб, якунда эса барибир октагонга қайтган.