18 сентябрь куни кундузи Ўзбекистон бўйлаб баъзи жойларда ҳаво ўзгариб, ёғингарчилик кузатилди. Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида қор ёққани тасвирланган фото ва видеолар тарқалди.
Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 18 сентябрь куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, республика тоғ олди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ оқим чекиниб, ҳаво очиқ бўлиши тўғрисида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида саратонда кучли қор ёққан эди.
Изоҳ (0)