Болаларда коронавирус аниқланса, келажакда фарзанд кўра олмаслиги ҳақидаги тахминлар эҳтимолдан йироқ. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков томонидан маълум қилинган.
Битта аниқ фикрга келадиган бўлсак, коронавирус касаллиги чақирган клиник белгилар ва унинг асоратларида фарзанд кўриш билан боғлиқ аъзоларда асоратлар кузатилмайди. Бундан кўриниб турибдики, коронавирус касаллигининг қўзғатувчисида фарзанд кўриш билан боғлиқ аъзолар фаолиятига жиддий таъсир қилмайди. Фарзанд кўрмаслик ёки бепуштлик эҳтимолдан йироқ ҳолатлар. Бу — янги касаллик, алоҳида бир изланишлар олиб борилган эмас. Мабодо қайсидир давлатда алоҳида кузатувлар бўладиган ва натижалари эълон қилинадиган бўлса, бу маълумотлар сизга ҳам етказилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимов коронавирус хотин-қизларда бепуштлик чақириши эҳтимоли борлигини айтганди. Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко эса коронавирус инфекцияси бепуштликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида ишончли далиллар йўқлигини билдирган. Коронавирусга қарши кураш штабининг яна бир аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов эса ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига коронавирус инфекциясининг таъсири тўғрисида далилларга асосланган илмий хулосалар йўқлигини маълум қилган.Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор
Мавзуга доир:
- Россия ССВ раҳбари: Коронавирус бепуштликка олиб келиши мумкинлиги борасида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ
- Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди. Туғруқ жараёни етти соат давом этди
- Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг қон зардобларини беморларга қуйиш тажрибаси бекор қилинди
Изоҳ (0)