• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Тарихдаги энг узун сериаллардан бири — «Санта-Барбара» актёрлари 36 йилдан сўнг (фото)

    9 фасл, 2137 қисмдан иборат «Санта-Барбара» сериали 1984 йилдан Америкада суратга олина бошлаган. Йиллар давомида намойиш этилган энг узун сериал Майкл Глион, Рик Бенневиц ҳамда Норман Холл каби режиссёрларнинг ижодий маҳсули ҳисобланади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Сериал воқеалари Калифорниянинг Санта-Барбара шаҳрида яшовчи турли қатламдаги тўртта оила атрофида бўлиб ўтади. Картина суратга олингандан буён орадан 36 йил ўтди, хўш, унда иштирок этган актёрлар қай даражада ўзгарди, уларнинг ҳаёти қандай давом этди? Бугун ушбу саволларга жавоб излаймиз.

        Келли Кепвелл — Робин Райт

    Фото: «showbizzz.net»

    Фото: «showbizzz.net»

    Сериал намойишидан сўнг муваффақиятли карьерага эга бўлган ҳамда АҚШдан ташқарида ҳам машҳурликка эришган актриса «Карталар уйи» сериалидаги роли учун «Олтин глобус» мукофотига сазовор бўлди. 2017 йил «Мўъжиза аёл» номли фильмда Антиопа ролини ижро этди ва шундан буён Marvel фильмларида рол ижро этмоқда.

    Шунингдек, Робин 14 йил мобайнида Шон Пенн билан бир оила бўлиб яшади. 2018 йилга келиб «Saint Laurent» компанияси менежери Климент Жирога турмушга чиқди.

    Иден Кепвелл-Кастилиё— Марси Уокер

    Фото: «showbizzz.net»

    Фото: «showbizzz.net»

    Ишониш қийин, аммо актриса 2006 йил нафақага чиққан ва Американинг Оклахома штатидаги кичик бир шаҳарчанинг насроний руҳонийсига айланган. Актрисанинг ижоди учта – «Барчаси менинг болаларим», «Санта-Барбара» ва «Йўл кўрсатувчи нур» каби узундан узун сериаллардаги ҳамда бир нечта фильмдаги ролларидан иборат.

    Айтганча, актриса 30 ёшига қадар тўрт маротаба оила қуриб, ажрашишга ҳам улгурган. У 20 йилдан буён бешинчи турмуш ўртоғи билан яшамоқда.

    Круз Кастилиё — Адолфо Ларруэ Мартинес

    Фото: «showbizzz.net»

    Фото: «showbizzz.net»

    Актёрнинг таржимаи ҳоли ҳам худди ўзи ижро этган сериалдаги қаҳрамони каби қизиқарли воқеаларга бой. Актёр мактабда ўқиб юрган вақтларида рок-гуруҳда қўшиқ куйлаган, 11 ёшида фильмларда суратга тушган. «Санта-Барбара» сериали суратга олинаётганда Адолфо анчагина тажрибали актёрга айланган эди, шунингдек, Круз Кастилиё образи учун «Эмми» мукофоти билан тақдирланган.

    Мейсен Кепвелл—Лейн Дэвис 

    Фото: «gazeta.ru»

    Фото: «gazeta.ru»

    Актёр сериалдаги ролини 1989 йил тарк этди, мусиқий альбомлар чиқарди ва бор эътиборини театрга қаратди. Дэвис ҳозирда саҳнада рол ижро этади, шу билан бирга, ўзи ҳам Шекспирнинг асарларини саҳналаштиради. Баъзида кинолар ҳам суратга олиб туради.

    София Кепвелл—Жудит Макконнелл

    Фото: «showbizzz.net»

    Фото: «showbizzz.net»

    77 ёшли актриса ҳанузгача телешоуларда иштирок этиб келмоқда. Шунингдек, у катта лойиҳаларда ҳам иштирок этган. Масалан, «Ошиқлар», «Йиртқичлар макони», «Америкадаги жиноятчилик тарихи» каби сериалларда турли характердаги образларда намоён бўлган.

       СиСи Кепвелл—Жед Алан     

    Фото: «showbizzz.net»

    Фото: «showbizzz.net»

    «Санта-Барбара» якунидан сўнг актёр фақат сериалларда ижодини давом эттирди. 2019 йил 9 март куни Жед юрак етишмовчилиги касаллигидан 84 ёшида вафот этди.

          Лаёнелл Локриж—Николас Костер

    Фото: «showbizzz.net»

    Фото: «showbizzz.net»

    Сериал намойишидан анча вақт ўтиб, 2010 йил Николас Костер Facebook саҳифаси орқали москвалик Елена Бородулина исмли аёлдан хабар олди. Унга кўра, садоқатли муҳлиса актёрнинг сериалдаги эпизодларини жамлаган роликни юборган. Шу тариқа актёр ва аёл ўртасида ёзишмалар давом этди. Орадан бир йил ўтиб, Николас Санкт-Петербургга келди ва илк бора улар учрашишга муваффақ бўлди. Кейин москвалик муҳлиса Америкага, Костернинг ёнига учди. Шундан сўнг уларнинг муносабати турмуш қуриш билан якунланди. Айтганча, Костер сўнгги пайтларда ҳеч қандай фильмда суратга тушмади.

       Тед Кепвелл— Тодд МакКи

    Фото: «showbizzz.net»

    Фото: «showbizzz.net»

    56 ёшга кирган актёр шу вақтгача оила қурмади. Бу эса унинг атрофида бўладиган миш-мишларни кучайтирган. Актёр аллақачон суратга тушиш ишларини тўхтатган ва инвестиция банкида молиявий маслаҳатчи вазифасида ишлайди.

      Жулия Уэйнрайт-Кепвелл—Ненси Ли Гран

    Фото: «showbizzz.net»

    Фото: «showbizzz.net»

    Бундан 16 йил аввал актриса ўзини телебошловчи сифатида ҳам синаб кўрди, аммо кейинчалик хайрия ишларига шўнғиб кетди. Афсуски, 2007 йил актрисага ўпка саратони ташхиси қўйилганди. Сўнг махсус терапия муолажасини олиб, соғайишга эришди. Ҳозирда у спиртли ичимликка муккасидан кетган инсонларга ёрдам беради.

    Мавзуга доир:

    • Барча даврларнинг энг севимли комедияси — «Жазда фақат қизлар» фильмининг кадр орти сирлари
    • Тошюрак ёвуз Катони маҳв этган шаҳзода Мио ҳақидаги фильм қандай суратга олинган? (фото)
    • Фото: Колумбиянинг «Муҳаббат қаҳваси« сериали бош қаҳрамонлари 26 йилдан сўнг

    15.09.2020, 19:45   Изоҳ (0)   46011
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Венеция кинофестивали 77-мавсумининг ёпилиш маросимидаги энг эсда қоларли образлар (фото)

    14.09.2020, 18:37

    Рассом Disney мультфильмлари қаҳрамонларини инсон қиёфасида тасвирлади (фото)

    14.09.2020, 14:48

    Россиялик мухлисасига уйланаётган актёр, севгига ишонмайдиган Туба Буюкустун. Турк киноси янгиликлари

    13.09.2020, 19:46

    Раъно Ярашева ҳамкасби Дилбар Икромова ҳақида: «Ҳаётда тортинчоқ ва беозор, саҳнада эса қудратли аёл эди»

    13.09.2020, 12:45

    «Минг бир кеча» фильмида шарқ гўзали Шаҳризодани гавдалантирган актриса ҳаёти қандай кечди? (фото)

    12.09.2020, 09:37

    Ташқи кўринишини жарроҳлик амалиёти орқали ўзгартирган Болливуд актрисалари (фото)

    11.09.2020, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.