• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Раъно Ярашева ҳамкасби Дилбар Икромова ҳақида: «Ҳаётда тортинчоқ ва беозор, саҳнада эса қудратли аёл эди»

    Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 2020 йилнинг 25 август куни коронавирус асоратлари оқибатида 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева «Дарё» мухбири Миролим Исажоновга берган интервьюсида театр ва кинода баракали ижод қилган яқин ҳамкасби билан боғлиқ хотираларини ҳикоя қилди.

    Фотоколлаж: «Дарё»

    Фотоколлаж: «Дарё»
    Дилбар опам билан 1989 йилдан буён шахсан таниш эдик. Ўттиз йил театрда битта пардозхонада бирга пардоз қилдик. Йиллар давомида бир-биримизга жуда боғланиб қолдик, сирдош, дардкаш бўлдик, кунимиз театрда ўтарди. Спектакллар, репeтициялар кетма-кетлиги бизни янада қадрдонга айлантирди. «Чимилдиқ», «Қаллиқ ўйини», «Қирмизи олма», «Ўзбекча рақс» каби жуда кўплаб саҳна асарларида партнёр эдик.

    Улар дардини ҳаммага ҳам айтмасди. Ҳамкасбларидан Дилноза Кубаева, Феруза Бобоёрова, айниқса, мени яқин олиб кўнглини кўп очарди. Самарқандга ота уйимга бир неча маротаба бориб, меҳмон бўлган. Мен ҳам уларнинг хонадонига борганимда, онаси Жамилахон ая жуда яхши кутиб оларди. Меҳр-оқибатимиз кучли, оилавий яқинлигимиз бор эди.

    Ҳаётда жуда камгап, тортинчоқ ва беозор аёл эди. Журналистлар интервью олиш учун қўнғироқ қилишганида ҳам кўпинча рад этарди. Лекин жуссаси кичкина бўлса-да, саҳнада юраги ёнарди, жуда қудратли эди. «Сизнинг ичингизда иккита одам яшайди», дердим ҳамиша. Дилбар опам каби бошқа актриса театрга қайтиб келмаса керак. Унинг жуда катта ўрнини ҳеч ким тўлдиролмайди.

    «Чимилдиқ» спектакли ва киносида ҳам бирга роль ўйнаганмиз. Фильм суратга олиш майдончасига душанба куни машинамда Дилбар опам, Муқаддас Холиқова ва бир қанча ҳамкасблар бирга кетиб, жума куни қайтиб келардик. Шанба ва якшанба кунлари эса саҳнада «Чимилдиқ» спектаклида ролимизни ижро қилардик. Ҳар бир кунимизда бир хотира бор эди. Турли давлатлар ва вилоятлар бўйлаб ижодий сафарларга борганимизда ҳам доим битта хонада турардик.

    Охирги марта биргаликда карантиндан аввал «Ўзбекча рақс»да роль ўйнадик. Бу Дилбар опамнинг саҳнадаги сўнгги роли бўлиб қолди. Мазаси қочиб, шифохонага тушиб қолганида ўғли Муроджон билан хабарлашиб турдим. Аммо уларнинг олдига киришимга рухсат йўқлигини айтишди.

    Дилбар опамнинг қон босими жуда баланд юрарди. Бир неча марта спектакл жараёнида ҳам тез тиббий ёрдам шифокорларини чақирганмиз. Саҳна ортида укол олиб, яна ролини ўйнашда давом этарди. Бу сафар ҳам касалликни енгиб ўтишига умид қилгандим. Аммо ўлим ҳақ экан, бизни ташлаб кетди. Бу менга кучли таъсир қилди, Дилбар опамни йўқлигига ҳалигача ишонгим келмаяпти. Илоҳим охирати обод бўлсин!»

    Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 

    Мавзуга доир:

    • Дилбар Икромованинг ҳамкасблари унинг қариган чоғида ижарама-ижара, сарсон бўлиб яшаганини сўзлаб берди
    • Дилбар Икромованинг келини қайнонаси кўчада қолиб, хор-у зор бўлгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди (видео)

    13.09.2020, 12:45   Изоҳ (0)   47887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Минг бир кеча» фильмида шарқ гўзали Шаҳризодани гавдалантирган актриса ҳаёти қандай кечди? (фото)

    12.09.2020, 09:37

    Ташқи кўринишини жарроҳлик амалиёти орқали ўзгартирган Болливуд актрисалари (фото)

    11.09.2020, 21:46

    «Муҳташам юз йил»даги Хадича султон ва Голливуд актёри Орландо Блум ўртасида қандай боғлиқлик бор?

    11.09.2020, 19:22

    «Аёз бобо», «Қор маликаси» каби машҳур фильмлардаги актёр болаларнинг ҳозирги кўриниши (фото)

    11.09.2020, 14:34

    Ичмайдиган Вицин, сувга оқиб кетган Шурик. «Кавказ асираси» фильми ҳақида томошабинга маълум бўлмаган қизиқарли фактлар

    10.09.2020, 22:45

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.