ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб раҳбариятини 2020/21 йилги мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Манбага кўра, франциялик футболчи фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириш истагида.
Қайд этиш жоиз, шу вақтгача Мбаппега Испания ва Англия грандларидан таклифлар бўлганди, аммо Парижни тарк этишга шошилмаганди.
Аввалроқ ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи эса Мбаппенинг ҳам, Неймарнинг ҳам яқин орада клубни тарк этмаслиги ҳақида гапирганди.
Маълумот учун, Мбаппе 2017 йилнинг ёзидан бери ПСЖ сафида тўп суради. Декабрь ойида 22 ёшга тўладиган Мбаппе ўтган мавсумда Франция чемпионатининг 20 учрашувида майдонга тушиб, 18 та гол ва 5 та голли узатманинг муаллифига айланди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Изоҳ (0)