UFC промоушени ярим оғир вазн тоифасида Дональд Серроне ва Нико Прайс ўртасидаги жангни расман эълон қилди.
Таъкидланишича, тўқнашув шу йилнинг 19 сентябрь санасида Лас-Вегасда (АҚШ) UFC Fight Night 178 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, Серроне кетма-кет тўртта жангдан бери ғалаба нималигини билмаяпти. Нико Прайс ҳам май ойида ўтказган охирги жангида мағлубиятга учраган.
Маълумот учун, Серроне MMA’даги фаолияти давомида 51 жанг ўтказиб, шулардан 36 тасида ғалаба қозонган, 15 тасида эса имкониятни бой бериб қўйган. Прайснинг ҳисобида эса 19 жанг, 14 та ғалаба ва 4 мағлубият бор. Унинг иштирокидаги яна бир жанг натижаси бекор қилинган.
Иккала жанги иштирокидаги энг сара жангларни бу ерда томоша қилиш мумкин — Ҳавола.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)