«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
11:46, 12.09.2020 23487

Мазаси оғизда эрийдиган товуқли лағмон пиширамиз

Тўйимли ва мазали бўлган лағмоннинг товуқ гўшти қўшиб пишириладигани одатдагидан тезроқ тайёр бўлади.

Фото: «Botanichka.ru»

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Товуқ гўшти — 700 гр;
  • Пиёз — 2 дона;
  • Помидор — 1 дона;
  • Сабзи — 1 дона;
  • Булғори қалампири — 1 дона;
  • Томат пастаси — 2 ош қошиқ;
  • Тайёр ёки уйда тайёрланган лағмон хамири — 350 гр;
  • Таъбга кўра туз, мурч.

Тайёрланиш жараёни:

  • Ўсимлик ёғи солинган товага тўғралган товуқ гўштини солиб, 10 дақиқа давомида қовуринг.
  • Ярим думалоқ шаклда тўғралган пиёзни товага солиб, гўшт билан бирга яна 10 дақиқа қовуринг.
  • «Кубик» шаклида тўғралган сабзини қўшиб 5 дақиқа димланг.
  • Помидор, булғор қалампирини ҳам «кубик» шаклида тўғраб товага солинг.
  • Томат пастаси, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг ва қопқоғини ёпиб 15 дақиқа димланг.
  • Хамирни тузли, қайнаган сувда пишириб олинг.
  • Пишган хамирни товуқли сабзавотларга қўшиб аралаштиринг.
  • Таомга соя қўшиб, тўғралган кўк пиёз билан дастурхонга тортиш тавсия қилинади.

Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c