Ўзбекистоннинг машҳур хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теггани, ИИБ эса хонандага нисбатан жиноий иш очишни рад этгани хабар қилинганди. Бош прокуратура ушбу қарор юзасидан ўз муносабатини билдирди, деб маълум қилади «Xabar.uz».
Бош прокуратуранинг қайд этишича, «номусга тегиш иши» назоратда, ИИБ терговчисининг бу борадаги қарори қонунийлиги Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Хонанда бу ҳолат бўйича қиз билан алоқада бўлганини инкор этмаган. Унинг айтишича, барчаси қизнинг ўз хоҳиши билан бўлган. Хонанда, шу билан бирга, қиз билан фақат у эмас, балки яна икки шериги ҳам жинсий алоқада бўлганини маълум қилган.
«Мен унинг вояга етмаганини ҳам билмаганман. Қизнинг отаси ‘шантаж’ қиляпти. Мендан уй талаб қилди. Бизнинг фаолиятимизда бунақа ҳолатлар тез-тез бўлиб туради», – деди хонанда.
Изоҳ (0)