• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 11 сентябрь куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури доирасида партиянинг Комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди ва галдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

    Таъкидланганидек, ҳаётнинг ўзи бугун олдимизга кечиктириб бўлмайдиган жуда муҳим вазифаларни қўймоқда. Шундай бўлиши табиий. Негаки, мамлакатимиз айни пайтда ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда «...Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.

    Қўйилган мақсадларга албатта эриша олишимизга эса ҳеч бир шубҳа йўқ. Бу қўйилган мақсаднинг туб негизида олижаноб бир интилиш – шу юртда яшаётган инсонлар ҳаётини тубдан яхшилаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳар томонлама таъминлашдек интилишлар ётибди. Бугун «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойили мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига сингиб улгурди. Айнан инсон манфаатлари мамлакатимизни учинчи ренессансга томон бошловчи бош ғояга айланди десак муболаға бўлмайди.

    Жамият ҳаётида туб бурилиш даври бўлмиш бундай паллаларда барчани олдинга, янги уфқларга бошловчи ўзига хос етакчи қатлам - жамият локомотивлари алоҳида рол ўйнайди.

    Юртимиз тараққиётида мутлақо янги сифат даражасини бошлаб бераётган бугунги масъулиятли паллада ўзининг яратувчанлик қобилиятини билан нафақат ўз оиласини, балки бутун жамиятнинг фаровонлигини таъминлашга, дастурхонини тўкин қилишга хизмат қилаётган қатлам бўлмиш тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерлар қатлами жамиятнинг ана шундай локомотивига айлангани сир эмас.

    Бу эса айнан шу қатлам номидан Ўзбекистон сиёсий саҳнасида фаолият юритаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси олдида жуда катта масъулиятли вазифаларни қўйиши аниқ.

    Чунки, бугун жамиятнинг етакчи кучига айланган – локомотив қатлам вакилларига жамият ва халқ олдидаги ўз тарихий миссиясини уддасидан чиқиши, мамлакатимизни тараққиётнинг мутлақо янгича, инновацион босқичига ўтишини таъминлаши учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка, қишлоқларда эса фермерлик ҳаракатига кенг йўл очилишини таъминлашга ўз ҳиссасни қўшиши керак.

    Партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишлар сарҳисоб қилинар экан, масалага ана шундай ёндашиш ва шу асосда аниқ ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириши лозимлиги таъкидланди. Бунда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий қилиш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этишни қамраб оладиган вазифалар аниқ акс этиши лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди.

    Бу борада партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ва самарали амалга ошириш ҳам ниҳоятда муҳим. Хусусан, «Ҳар бир оила – тадбиркор» деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, мактабдан бошлаб олий таълим муасассаларида ҳам тадбиркорлик дарсларини ўтиш, Тадбиркорлар академияси фаолиятини йўлга қўйиш, соҳага қизиқаётган ёшлар учун эса консалтинг марказларини ташкиллаштириш шулар жумласидандир. Ушбу вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган ишларни танқидий кўриб чиқиб, бу борада янги стратегия ва ёндашувлар аосида иш юритиш мақсадга мувофиқдир. Очиғи ушбу йўналишда қилинаётган ишлар сайловчилар кутган даражада амалга оширилаяпти, деб айта олмаймиз.

    Яна бир кечиктириб бўлмас муҳим масала бу – Тадбиркорлик ва Инвестиция кодексларини тезроқ ишлаб чиқишдир. Бинобарин, тадбиркор ва инвесторлар учун оддий, тушунарли ва яхлит қонунчилик асосларини яратиш партия фаолларининг бу борадаги ишларни тизимли ва сифатли ташкил этишига боғлиқ.

    Муҳокамалар давомида партиянинг энг муҳим бўғинларидан бири бўлган «Ёшлар қаноти» фаолиятини такомиллаштириш, партияга ёшларни кенг жалб қилиш учун олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари билан тизимли ишларни йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Маълумот ўрнида қайд этиш керак, 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига «Ёшлар қаноти» таркибида 390 130 нафар ёшлар бирлашган бўлиб, улар жами партия аъзоларининг 52 фоизини ташкил қилмоқда. Сифат таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, 181 978 нафари (46%)ни талабалар, 20 869 нафари (5,6%)ни маъмурий бошқарув идораларида, 26 931 нафари (7%)ни таълим соҳасида, 23 931 нафари (6,3%)ни фермерлик, 82 131 нафари (22%)ни тадбиркорлик ва 54 290 нафари (14%)ни бошқа соҳаларда фаолият юритувчи ёшлардан иборат.

    Партия олдида турган асосий вазифа фаол ёшларни бир ғоя атрофида жипслаштириб, партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларида кенг ва самарали фойдаланишнинг янгича механизмини яратишдан иборат. «Ёшлар қаноти» фаолиятини мутлақо янгича талаблар асосида қайта кўриб чиқиш, партия аъзолари сафини билимли, ватанга содиқ, шижоатли ёшлар билан кенгайтириш, уларнинг салоҳияти ҳамда интилишларини фаол қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ дастурий чора-тадбирлар «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Шу асосда ишлар тизимли ташкил этилса, ёшлар билан ишлаш, улар билан доимий ҳамкорлик ўрнатилса, партия келажагига сармоя киритилади.

    Президентимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишларимиз ортга қайтмас тус олгани алоҳида таъкидланди.

    Шу маънода партиянинг оммавий ахборот воситалари билан ишлаш йўналишидаги фаолиятини бугунги талаблар асосида қайта кўриб чиқиш, унинг веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, блоглари фаолиятини янада яхшилаш ва жонлаштириш, хусусан, интернет тармоғидан фойдаланишнинг янги усулларини жорий этган ҳолда партия раҳбарияти, фракция аъзолари, ҳудудий ташкилотлари вакилларининг веб-саҳифаларида чиқишлари сонини кўпайтириш айни муддаодир. Зеро ОАВ қилинаётган ишларни аҳолига етказиш билан бирга жамоатчилик назоратининг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

    Қизғин муҳокама, амалий таклиф ва тавсияларга бой тарзда ўтган йиғилиш сўнггида кун тартибидаги ташкилиш масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    ЎзЛиДеП матбуот хизмати

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди

    11.09.2020, 16:30   Изоҳ (0)   24981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ҳар 19 сонияда битта совутгич ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушди

    11.09.2020, 15:00

    ReO: ҳар кунги соғлик ва фаоллик учун

    11.09.2020, 12:00

    Файзли: FDG компаниясидан янги турар жой мажмуаси

    11.09.2020, 09:00

    Alto Aluminium ва Özgüven ҳамкорлик меморандумини имзолашди

    10.09.2020, 18:00

    Ўз стартап лойиҳангизни тақдим этинг ва 40 та 50 миллион сўмлик грантлардан бирини ютиб олинг!

    10.09.2020, 16:30

    Буйракда тош пайдо бўлишининг олдини қандай олиш мумкин?

    10.09.2020, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.