• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистоннинг инвестициявий муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни маълум қилди

    Иқтисодиётда давлат монополияларининг устунлигини қисқартиришда Ўзбекистон ҳукуматининг сезиларсиз одимлаётгани, давлат харидлари амалиётида шаффоф бўлмаган амалиётнинг давом этаётгани ҳамда давлат муассасалари ва корхоналари томонидан шартномавий мажбуриятларга изчиллик билан риоя этилмаётгани мамлакатнинг инвестициявий муҳитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу хулоса АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган дунёнинг 165 дан ортиқ мамлакатидаги инвестициявий муҳити тўғрисидаги йиллик ҳисоботида келтирилган, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг хусусий бизнеси ривожланиш дастурларини амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан хусусий мулкни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинмаётгани хавотир уйғотади.

    «Кичик корхоналар мол-мулклари ҳудудий ёки туман ҳокимиятлари билан яхши алоқаси бўлган компаниялар ёхуд улар томонидан қўллаб-қувватланаётган лойиҳалар фойдасига олиб қўйилаётгани ҳақида хабар берилмоқда. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг қўлланилиши ҳали-ҳамон етарли даражада эмас», — дейилади ҳисоботда.

    Шу билан бирга, Давлат департаменти 2016 йилда ҳукумат томонидан бошланган либераллаштириш сиёсати ўз самарасини бераётганини таъкидлади. Хусусан, Ўзбекистонга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 2018 йилда 1,6 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 4,2 миллиард долларга етди. Мамлакат Жаҳон банкининг Doing Business рейтингида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида энг кўп ютуқларга эришган энг яхши 20 мамлакат қаторига кирди. Буюк Британиянинг The Economist нашри Ўзбекистонни 2019 йил мамлакати деб эълон қилди. 2020 йил февраль ҳолатига кўра, мамлакатда хорижий капитал иштирокидаги 10,6 мингдан зиёд компания фаолият юритган ва улардан 3000 таси 2019 йилда ташкил этилган.

    «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хусусий сармоялар Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ривожланиши учун жуда муҳимдир, аммо ҳукумат инвестицияларни экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи соҳаларга йўналтиришда давом этмоқда», — дея қўшимча қилди АҚШ Давлат департаменти.

    АҚШ Давлат департаменти инвестицион муҳит тўғрисидаги ҳисоботни АҚШ компанияларига бизнес тўғрисида ҳар томонлама ўйланган қарорлар қабул қилишда ёрдам бериш учун эълон қилади. Ҳисоботда хорижий инвестициялар учун очиқлик, ҳуқуқий режим ва шаффофлик, кўчмас мулк ва интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, коррупция, сиёсий муҳит каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ташқи бозорлардаги шароитлар келтириб ўтилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонга 3 млн доллар сармоя киритган хорижликларга 10 йиллик яшаш гувоҳномаси берилади

    10.09.2020, 22:35   Изоҳ (0)   38128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд шаҳар ИИБ масъули: «Хотинига памперс едирган эр ярашиш билан қутулолмайди»

    10.09.2020, 22:21

    Тошкентда трансформер шаклидаги пахта териш машиналари намойиш этилди

    10.09.2020, 22:10

    Навоийда гиёҳванд моддани Қуръон китоби ичига солиб сотмоқчи бўлган мулла Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишламаслиги маълум қилинди

    10.09.2020, 21:57

    Тошкент вилояти бош инфекционисти ҳибсга олинишининг сабаби маълум қилинди

    10.09.2020, 21:34

    Тўйига белгиланганидан ортиқ одам чақирган «Браво» кулги жамоаси аъзоси Аҳмад Темуров жаримага тортилди

    10.09.2020, 21:11

    Зангиота–Чилонзор йўналишида кира қилмоқчи бўлган Damas ҳайдовчисидан 500 доллар талаб қилган шахслар ушланди

    10.09.2020, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.