Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 2 сентябрь куни номаълум шахс фуқаро Т.Ж.нинг уйига ўғриликка тушиб, у ердан Artel телевизорини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Қўқон шаҳрида 2 сентябрь куни фуқаро Т.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, шу куни соат 00:10 дан 03:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасида бўлган нархи 2,4 миллион сўмлик Artel русумли телевизорини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.И. содир этганлиги аниқланган. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг май ойида қуйисҳирчиқлик аёлнинг уйига ўғриликка тушган шахс 2,5 миллион сўмни ўғирлаб, аёлнинг Artel телевизорини синдириб кетганди.
Изоҳ (0)