• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 9 сентябрь куни 512 кишида коронавирус аниқланди. Бу 20 кун ичидаги энг юқори кўрсаткич

    Ўзбекистонда 8 сентябрь соат 23:30 дан 9 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 512 та ҳолат қайд этилди. 20 августдан сўнг биринчи марта кунлик касалланганлар сони 500 нафардан ошди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 44930 нафарга етди. Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 1,1 фоизи 9 сентябрга тўғри келди. Бундан ташқари, Ўзбекистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича Қирғизистондан ўтиб кетиб, дунёда 60-ўринга чиқиб олди.

    ССВ ҳисоби бўйича 366, «Дарё» ҳисоби бўйича 380 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 366, «Дарё» ҳисоби бўйича 380 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 512 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 331 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 105 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 30 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 12 нафар;
    • Андижон вилоятида — 11 нафар;
    • Наманган вилоятида — 9 нафар;
    • Фарғона вилоятида — 6 нафар;
    • Хоразм вилоятида — 6 нафар;
    • Навоий вилоятида — 2 нафар.
    Кун давомида 9 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқланиши карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этганди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди. Ўша йиғилиш ўтказилган кундан сўнг иккинчи марта кунлик касалланиш ҳолатлари 370 тадан ошди.

    Тошкент шаҳрида 331 кишида коронавирус аниқланди. Бу пойтахтда сентябрь ойида энг кўп касаллик аниқланган кун бўлди. Умуман олганда, пойтахтда 3 сентябрдан бери кунлик касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда: 3 сентябрда 109 кишида, 4 сентябрда 135 кишида, 5 сентябрда 170 кишида, 6 сентябрда 177 кишида, 7 сентябрда 190 кишида ва 8 сентябрда 317 кишида COVID-19 қайд этилганди. Сентябрнинг 9 кунида Тошкентда касалланганлар сони 1831 нафарга кўпайди. ССВ жадвалидаги 14 та ҳудуддан 12 тасида эпидемия мавсумида ҳали бунча бемор аниқланмаган. Ҳозирда Тошкентда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 27383 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 60,9 фоизи пойтахт ҳисобига тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 105 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 4 сентябрдан сўнг энди кунлик касалланишлар сони 100 нафардан ошмоқда. Сентябрда Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 877 нафарга кўпайиб, умумий касалланганлар сони 8082 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 18 фоизига тенгдир.

    Қашқадарё вилоятида 30 кишида касаллик қайд этилди. 6 августдан бери биринчи марта Қашқадарёда кунлик касалланганлар сони 30 нафарга чиқди. Вилоятда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1013 нафарга етди. Қашқадарё коронавирусга чалинганлар сони 1000 нафардан ошган Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларидан сўнг олтинчи ҳудуд бўлди.

    Самарқанд вилоятида 12 кишида коронавирус аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда фақат 2 ва 8 сентябрь кунлари янги ҳолатлар рўйхатга олинмади. Ой давомида касалланганлар сони 72 нафарга кўпайди. Самарқандда COVID-19 қайд этилганлар сони 1790 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 4 фоизи Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда.

    Андижон вилоятида 11 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда 7 кундан буён узлуксиз равишда касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Андижонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1264 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 2,8 фоизи Андижон вилояти ҳисобига тўғри келмоқда.

    Наманган вилоятида 9 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрь ойининг 6 кунида Наманганда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 40 кишига кўпайди. Вилоятда касалланганлар сони 949 нафарга етди.

    Фарғона вилоятида 6 кишида COVID-19 аниқланди. Сентабр ойида вилоятда фақат 6 ва 8 сентябрь кунлари янги ҳолатлар рўйхатга олинмади. Ой давомида Фарғонада касалланганлар сони 26 кишига кўпайди. Фарғонадаги жами касалланганлар сони 349 нафарни ташкил этмоқда. Куни кеча вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси, Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Ғаниев коронавирусга чалингани ва оғир аҳволда эканлиги ҳақида хабар тарқалганди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати бу хабарларни рад этди ҳамда Авазбек Ғаниев пневмония хасталиги ва юқумсиз бўлган бошқа ҳамроҳ касалликлар билан айни кунда Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасида даволанаётганини маълум қилди.

    Хоразм вилоятида 6 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрнинг 9 кунидан 4 тасида вилоятда янги касалланганлар рўйхатга олинди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони ҳозирда 490 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 1,09 фоизи Хоразм вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.

    Навоий вилоятида 2 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда сентябрда учинчи марта янги ҳолатлар рўйхатга олинмоқда. Навоийда коронавирусга чалинганлар сони 514 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 1,14 фоизига тенг деганидир.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. Шунингдек, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ҳам коронавирус асоратларидан вафот этгани маълум бўлди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 83 ёшли М.М. исмли аёл вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Э.Д. исмли эркак вафот этган.

    Учинчи ўлим. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ҳамза Файзиев 61 ёшида коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг ҳамкасбларига таяниб, «Xabar.uz» хабар берди.

    Фото: «Xabar.uz»

    «Ҳамза Файзиев фидойи ходим сифатида тилга тушган прокурорлардан эди. Тизимнинг энг қуйи поғонасидан то марказий маҳкамасигача бўлган машаққатли йўлни матонат билан босиб ўтган», — дейилади 8 сентябрдаги хабарда.

    Унинг ўлими бўйича ССВ ҳозиргача ахборот бермаган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 56 ёшли Э.А. исмли эркак вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли З.А. исмли эркак вафот этган.

    Олтинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 59 ёшли У.Т. исмли эркак вафот этган.

    Еттинчи ўлим. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшаган 55 ёшли Ғ.Д. исмли эркак вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 366 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 380 нафарни ташкил этмоқда.

    ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаганлар»:

    • 9 ва 15 июль кунлари Олмалиқ шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёл;
    • ДХА Навоий вилояти бошқармаси ходими Адҳамжон Деҳқонов;
    • Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов;
    • Чилонзор тумани СЭОМ бактериология лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова;
    • Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи Ҳакимбай Халимов;
    • Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов;
    • Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов;
    • Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов;
    • Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти Жанабай Утепбергенов;
    • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев;
    • «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вюненко;
    • Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев;
    • Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ҳамза Файзиев.
    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди. Қашқадарёда яна бир тиббиёт ходими, хусусий клиника бош шифокори Тўрақул Холиқов 65 ёшида вафот этди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган хусусий клиника масъулларининг таъкидлашича, Тўрақул Холиқов сўнгги бир ой давомида коронавирус касаллигидан даволаниб келган.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2352 нафар бемордан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир кун олдин аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 654 нафардан 628 нафарга тушганди, энди эса 651 нафарга кўтарилди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 27,7 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди.

    Касалликдан даволаниш

    9 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида 314 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Сентябрда тўртинчи марта кунлик соғайиш кўрсаткичи янги касалланиш ҳолатларидан паст бўлди.

    Янги тузалганларнинг

    • 188 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 98 нафари Тошкент вилоятида;
    • 9 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 8 нафари Наманган вилоятида;
    • 5 нафари Фарғона  вилоятида;
    • 4 нафари Хоразм вилоятида;
    • 2 нафари Андижон вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 930 нафар бемордан 42 212 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Тўрт кундан буён даволаниш кўрсаткичи 94 фоиз бўлиб турибди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2352 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. Икки кун аввал даволанишни давом эттираётган беморлар сони 2027 нафарни ташкил этаётганди. Энди эса сентябрдаги энг салбий кўрсаткичга чиқди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 1674 нафар. Фарғонада 6, Хоразмда 9, Навоийда 10, Жиззахда 10, Қорақалпоғистонда 12, Сурхондарёда 19, Сирдарёда 31, Бухорода 33, Наманганда 37, Андижонда 52, Қашқадарёда 60, Самарқандда 122 ва Тошкент вилоятида 277 нафар бемор қолди.

    09.09.2020, 23:54   Изоҳ (0)   104858
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 9 сентябрь куни қайта таъмирланган 4 та мактаб фойдаланишга топширилди

    09.09.2020, 23:32

    «Чироқчи воқеаси» бўйича судда гувоҳликка чақирилган ИИБ ходими ота-бола қийноққа солинган куни «противогаз» сўраб олинганини тан олди

    09.09.2020, 23:20

    Ўзбекистонда хизмат давомида коронавирусга чалиниб, тузалган терговчилар рағбатлантирилди

    09.09.2020, 22:33

    Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида сезилди

    09.09.2020, 22:21

    Қўқонда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган факультет декани 3 минг доллар пора билан қўлга тушди

    09.09.2020, 21:57

    Оҳангаронда тўхтатилган ҳайдовчига «масхарабозлик қилган» ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

    09.09.2020, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.