Актёр ва режиссёр Азиз Раметов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Фото: «Дарё»

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова саратон касалига чалингани, дастлаб бу касалликни Туркияда даволатмоқчи бўлгани, аммо қайтишга қарор қилгани ҳақида маълум қилган эди.

Азиз Раметов суҳбат давомида онасининг бугунги аҳволи қандайлиги ҳақида гапириб берди.

Ҳозирда даволаш ишлари ва муолажалар бошланган. Туркиядан юртимизга қайтганларининг сабаби ҳам, айнан муолажаларни Тошкентда оламиз деб келдилар. Бизда даволай олмаган касалликни дунёда ҳам даволай олмайди. Дунёда даволай олинмаган касалликнинг бизда ҳам давосини топиб бўлмайди. Юртимизда малакали шифокорлар жуда кўп, буни онажоним жуда ҳам яхши биладилар. Ҳозир биринчи кимё-терапия бошланди, яхши қабул қилмоқдалар. Аҳволлари анча яхши, анча тетик бўлиб қолдилар. Худо хоҳласа мухлисларининг, кўпчиликнинг дуоси билан янада яхши бўлиб кетадилар деган умиддамиз.

Азиз Раметов, актёр, режиссёр