• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Дилбар Икромованинг келини қайнонаси кўчада қолиб, хор-у зор бўлгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди (видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 25 август куни коронавирус оқибатида вафот этди.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    Дилбар Икромованинг ҳамкасблари «Миллий» телеканалининг «М-коктейл» лойиҳасида актриса қариган чоғида ижарама-ижара, сарсон бўлиб яшагани ҳақида гапириб берди.

    Ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад Дилбар Икромованинг келини Зоҳира Икромова билан суҳбатлашди. Зоҳира Икромова қайнонаси ҳақидаги барча гап-сўзларга ойдинлик киритди.

    Бу кўрсатувга чиқсаммикан, йўқмикан, тўғри қиляпманми, йўқми, деб ўйладим. Олдимда учта қизим бор, 5-6 йилдан сўнг уйимизга совчилар кела бошлайди. Келган совчилар ‘бу қизларнинг онаси қайнонасини кўчада қолдирган’, деган маломатлар бўлмаслиги учун гапиришга қарор қилдим.

    Қайнонам билан муносабатимиз жуда яхши эди. Улар ҳақида фақат яхши гапларни гапиришим мумкин. Ҳар бир оилада икир-чикир гап-сўзлар бўлиши аниқ. Мени эркалаб Зоҳи дердилар, ҳаттоки туғган онамдан ҳам рашк қилардилар. ‘Уйга бориб келсам майлими?’, десам, сал хафа бўлардилар-да, ‘майли, фақат вақтли қайтасиз, сизсиз ўтира олмайман, сизлар кетсангиз уйим ҳувуллаб қолади’, дердилар.

    Ота-онамникидан қайтганимдан кейин бир хил пайт йиғлаб юборар эдилар. ‘Болам, сиз мени ёшингиз катта бўлгандан кейин тушунасиз, ёлғизлик қурсин, сиз кетасиз юрагим ҳувуллаб кетади, келсангиз уйимга онам келгандек бўлади’, дердилар. Биз қайнона-келин бўлмаганмиз, яқин дугона бўлганмиз. Кўнгиллари синиқ инсон бўлгани учун бирорта режиссёр ва актёрларнинг сал гапи ҳам уларни хафа қилиб қўярди. Ҳаммага мени администраторим дердилар. Бир-иккита режиссёрлар пулларини бермаган вақтларида ‘мана администраторим, яқинда кўзи ёрийди, пулимни беринглар’, дердилар.

    Ҳақиқатан, жуда хокисор аёл эдилар. Бировни юзига тик қарамас, бировни дилини оғритмас эдилар. Ҳамма дардлари шу ўзларининг хоналарида қолиб кетарди.

    Улар янги рол олсалар байрам бўлиб кетарди. Бир куни ‘Зоҳи, келинг олдимга’, дедилар. Зоҳи дедиларми, демак, бир яхши гап бўлар эди. ‘Бугундан бошлаб эрингиздан ҳам, болаларингиздан ҳам дам олиб, менга хизмат қиласиз’, дедилар. ‘Мана Турғун Азизов менга ‘Ўзбекча рақс’ спектаклини бердилар, сиз ўтириб менга образ топасиз’, дедилар. Мен уларга доим партнёр бўлардим. Дам раис бува, дам Мариям келин бўлиб ролларини ижро этардик. Хуллас, қайнонам билан муносабатимиз жуда яхши эди.

    Хўжайиним билан ўртамизда сал бир машмашалар чиқиб қолди, энди бу оилавий гап-сўзлар. 24- январь куни тунда қайнонам эшикни тақиллатдилар. Улар эшикни тақиллацалар қўрқиб кетаман, чунки қон босимлари бор. Чиқсам, йиғлаганлар, қўрқиб кетиб ‘ойижон тинчликми нима бўлди?’, дедим. Қўлларида Қуръон китоби, ‘Болам, бир неча кундан буён кўнглим жуда ғаш, Қуръон китобини олинг-да қасам ичинг, мен бу ҳаётда борманми, йўқманми ҳеч қачон ўғлимни ташлаб кетмайсиз, шундай деб қасам ичинғ, дедилар. Орангиздан оламушук ўтганини сезиб юрибман дедилар. ‘Эркак кишининг битта айниб оладиган вақти бўлади, айниган вақтида ҳам ташлаб кетманг, сизни Аллоҳга, ўғлимни сизга омонат қилиб ташлайман’, дедилар. Кейин ‘нима бўлган тақдирда ҳам, оиламни ташламайман деб қасам ичдим, бағриларига босиб йиғладилар. Хуллас, эрим билан  маълум бир сабабларга кўра ажрашдик.

    Зоҳира Икромова, Дилбар Икромованинг келини

    Зоҳира Икромова суҳбат давомида ҳозир яшаётган 3 хонали уйини Дилбар Икромова уч набираси кўчада қолмаслиги учун келини ва набираларига бериб, уч йил олдин чиқиб кетганлиги, бу уйдан ташқари Дилбар Икромованинг Дўрмонда ҳовлиси ҳамда 2 хонали бошқа бир уйи борлигини маълум қилди.
    Одамлар ‘Дилбар Икромова давлатдан уй сўраб юрибди’, дейишмоқда. Бунга ҳам ойдинлик киритмоқчиман. Улар мен учун Сергели туманидан бир хонали уй сўраганлар. Шу ерда ҳам қайнонам мени ўйлаганлар.

    Уч йилдан буён алоҳида яшардик. ‘Дилбар Икромова умрининг охирида хор-у зорликда яшади, уйсиз яшади’, деган гаплар асоссиз. Шу хонадонга тушганимдан буён етар-етошмовчилик кўрмаганман. Қайнонам ҳамиша музлаткични тўлдириб қўярдилар. Эрим ҳам жуда нуфузли жойда ишларди.

    Қайнонам ҳақиқатдан ҳам жаннати аёл эдилар. Ҳаётларини санъатга, фарзандларига бахшида қилган, исмларига монанд дилбар аёл эдилар. Мухлисларидан илтимос қилиб сўрардим, бу гапларга чек қўйишса, руҳларини чирқиратишмаса, дейман. Аллоҳга шукр, жуда яхши яшадилар, ҳеч муҳтожлик кўрмадилар, қандайдир икир-чикирлар бўлгандир, аммо кўчада қолган, деган гаплар нотўғри.

    Мухлислардан уларни ташвишга солганим учун минг бор узр сўрайман, шунча гап-сўзлар бўлиб кетгани учун кечирим ҳам сўрайман. Фақат улардан вазиятни тўғри талқин қилишларини сўраб қоламан.

    Зоҳира Икромова, Дилбар Икромованинг келини

    06.09.2020, 16:46   Изоҳ (0)   179606
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг яхши ижодкор ёшларга «Илҳом» мукофоти берилади

    04.09.2020, 18:21

    Анвар Собиров Фатҳулла Масъудов билан бўлган жойнамоз воқеасини айтиб берди (видео)

    04.09.2020, 16:48

    Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди

    04.09.2020, 14:21

    Маданият вазирлиги коронавирусдан вафот этган айрим санъаткорларнинг исмини эълон қилди. Уларнинг икки нафари ССВ рўйхатида йўқ

    01.09.2020, 19:11

    «Нақадар азобли айрилиқ дафъи, сийраклашиб борар дўстларнинг сафи». Яқинлари ва ҳамкасблари Фатҳулла Масъудовни хотирламоқда

    31.08.2020, 13:13

    Саида Раметовани турк фильмига таклиф қилишгани, аммо у таклифга рози бўлмагани сабабини маълум қилди (видео)

    31.08.2020, 09:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.