Голливуднинг энг машҳур фильмларидан саналадиган «Титаник» ва «Аватар» режиссёри Жеймс Кэмерон айни вақтда «Аватар»нинг давомини суратга олиш учун жамоаси билан бирга Янги Зеландияда. Ҳали яшил мамлакатни тарк этиш нияти бўлмаган ижодкор Maлибу соҳилидаги уйини сотувга қўйишга чоғланган, деб ёзади Hello Magazine.
Ҳудуди 1500 квадрат метрни ташкил қиладиган, бирлаштирилган иккита бинодан иборат уй нархи 25 миллион доллар этиб белгиланган.
Кэмерон уйининг биринчи қисмини 1989 йилда 3,5 миллионга харид қилган ва у ерда учинчи рафиқаси Кэтрин Бигелоу билан бирга яшаган.
Бинонинг иккинчи қисмини бешинчи рафиқаси Сьюзи Эмис Кэмерон билан оила қурганидан кейин 2003 йилда сотиб олган.
11 та ётоқхона, 10 та ювиниш хонаси, меҳмонхона ва овқатланиш хонаси бор уйда бундан ташқари 2 та ошхона, ҳовуз ва СПА салон ва 10 тадан кўп машина қўйиш учун мўлжалланган гараж мавжуд.
Уйни ижарага олиш учун ойига 4 минг доллар, йилига эса 125 минг доллар тўлаш керак бўлади.
Мавзуга доир:
- Фото: Дунёдаги энг бадавлат инсон — Жефф Безоснинг Манҳэттендаги кошонасига саёҳат
- Фотожамланма: Бритни Спирснинг италянча услубдаги ҳашаматли вилласи
- Женнифер Лопес ва Алекс Родригеснинг Майамидаги 40 млн долларлик янги вилласига саёҳат (фото)
- RnB қироличаси, 2019 йилнинг энг бадавлат хонандаси Рианнанинг океан соҳилидаги уйига саёҳат (фото)
Изоҳ (0)