• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Французлар ғалаба қозонишга лойиқ эканини, руслар эса енгилмаслигини кўрсатди». 7 сентябрь – машҳур Бородино жанги бўлиб ўтган кун

    1812 йилнинг 7 сентябрь куни Франция императори Наполеоннинг Россияга қилган юриши доирасида энг йирик ва ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтди. Мазкур жанг Наполеон тарафидан Москва жанги деб номланди. Рус манбаларида эса Бородино жанги номи билан тарихга кирди. Чунки жанг Москва дарёси бўйида, Москва шаҳридан 125 км узоқликдаги Бородино қишлоғи яқинида юз берди. «Дарё» сана муносабати билан бугунги мақолада мазкур жанг тарихи ва унинг аҳамияти ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Наполеоннинг Европадан тўплаган жуда катта қўшини 1812 йилнинг июнь ойида Россия ҳудудига киришни бошлади. Россия империяси ҳудудидаги шаҳарлар бирин-кетин французлар томонидан эгалланди. Руслар эса уларга қаршилик қилмади. Аксинча, бутун юриш давомида «ёнаётган ер» тактикасини қўллаб чекиниш билан машғул бўлди. Улар чекинган ерларини ёқиб, йиқиб кетди. Французларни шу тариқа захира таъминотидан узиб қўйиб, иложи борича империя ичкарисигача олиб борди. Наполеоннинг таъминот карвони эса асосий қўшиндан анча орқада қолиб кетган эди. Шу тариқа руслар императорни Бородиногача деярли жангсиз олиб келди.

    Шу пайтгача Россия қўшинларига бош қўмондонлик қилган Барклай де Толли ўз лавозимидан олинди ва унинг ўрнига Михаил Кутузов бош қўмондон этиб тайинланди. Икки армиянинг илк тўқнашуви ҳам айни Кутузов сабабли юз берди. Кутузов Москвадан 125 км узоқликдаги Бородино қишлоғи яқинида мудофаа чизиғини ташкил қилди.

    «Бородино жанги» куни Россия армияси таркиби 180 та пиёда бўлинмаси, 164 та отлиқ бригадаси, 20 та козаклар бирлиги, 55 та артиллерия батареяси ёки 640 та тўпдан иборат эди (Les Plus Belles Victoires de Napoléon, Éditions Atlas, p. 112.). Қўшиннинг умумий сони баъзи манбаларда 103 800 деб кўрсатилган бўлса, баъзиларида 160 минг деб кўрсатилган. Рус манбаларида эса 112 мингдан 120 минггача деб кўрсатилган.

    «Буюк Армия» деб номланган Наполеон қўшини эса 214 та пиёда баталёни, 317 та отлиқ бўлинмаси, 587 та артиллерия бирликларига эга эди. Қўшинларнинг умумий сони эса 124 мингдан 135 минггача деб кўрсатилади. Шунингдек, икки тарафдан ҳам жангга қатнашмаган, лекин жанг майдонида ҳозир бўлган қўшинлар ҳам бор эди. Уларнинг сони ҳар икки тарафдан мос равишда 17–18 минг кишини ташкил қилар эди.

    7 сентябрь куни эрта тонгда, соат 6 да 100 дан ортиқ француз артиллерияси русларнинг чап қанотига ҳужум уюштирди. Шундай қилиб, рус кампаниясидан ўрин олган энг даҳшатли ва қирғинбарот жанг бошланди. Аммо французлар тўпларни суришга жуда кўп қимматли вақтларини сарфлаб юборди. Чунки улар рус мудофаа чизиғидан анча узоқда эди. Шу куни жанг кун бўйи давом этди. Французларнинг тинмай амалга оширган шиддатли ҳужумларини руслар қайтаришга дош беролмади ва кечга яқин Кутузов Москвага қараб чекинишга буйруқ берди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Жангда икки томон ҳам жуда катта йўқотишга учради. Француз қўшинидан 20 минг аскар жароҳат олган бўлса, 10 минг аскар ҳалок бўлди. Жумладан, армиянинг нуфузли генераллари Монтбрун, Коленкур, Компер, Ланабер, Ромеф, Марион ва Тарролар Бородинода ҳалок бўлди. Йўқотишлар ҳақидаги рақамлар ҳам турлича бўлиб, Катта Армия сафида бўлган инспектор П.Дэнниэе шу куни армия сафида 30 мингга яқин аскар жабрланганини, шундан 6 562 киши ҳалок бўлгани, улардан 269 нафари офицерлар эканини ва 21 450 киши жароҳат олганини қайд этган (П. Дэнниэе, Император Наполеоннинг юриш йўналиши, Париж, 1842йил.). Тарихчи Аристид Мартиниэн эса французлар жами 1 928 та офицер ҳалок бўлгани ёки жароҳатланганини ёзган. Шулардан 49 нафари генераллар эди.

    Руслар эса 40 мингдан зиёд аскарини йўқотган бўлса, шундан 15 мингтаси ҳалок бўлган. Русларнинг 211 нафар офицери жангда ҳалок бўлган ва мингдан ортиғи яраланган. Машҳур генераллар Багратион, Кутаизев ва Тучковлар ҳам Бородинода ҳалок бўлган. Француз аскарлари орасида жангдан кейинги кунларда озиқ-овқат тақчиллиги сабабли очликдан вафот этганлари ҳам бўлган.

    Ушбу жангда французларнинг қўли баланд келди. Аммо бу ғалаба катта йўқотишлар билан бирга келди. Ғалаба Наполеонга Москва йўлини очди ва у 14 сентябрь куни ҳувуллаб қолган Москвага кириб борди. Сабаби, шаҳар французлар келишидан олдин бўшатилган эди. Камига шаҳар губернатори шаҳарга ўт қўйишни буюрди ва асосан ёғочдан қурилган Москва 20 сентябргача ёниб кул бўлди. Бу Москванинг Тўхтамишхондан кейин иккинчи ёниши эди.

    Бородино жангидаги ғалаба ҳақида турли қарама-қарши фикрлар мавжуд бўлиб, замонавий тарихчилар уни Пирусча ғалаба сифатида талқин қилади. Яъни ғалабанинг якуний қийматини йўққа чиқарадиган жуда катта йўқотишлар эвазига қозонилган ғалаба сифатида қаралади.

    Ғалаба французларга насиб қилган бўлса-да, Россия империяси ҳам Бородино жангидаги ғалабани ўзига тегишли деб ҳисоблайди. Шунинг учун XIX аср охиридаги жанговар кемаларининг бирига «Бородино» номини берган. Бородино классдаги кемалар Суворов кемалари ҳам дейилади. 1949 йилда СССР Красноярск ўлкасида Бородино шаҳрига асос солди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Бородино жанги» ҳақида кўплаб ҳужжатли ва бадиий асарлар яратилган. Жанг бўлиб ўтган ҳудуд қайта тикланиб, ўша ерда жанг музейи ташкил этилган. Ўша жангда ишлатилган ва французлар томонидан ташлаб кетилган тўплар экспонат сифатида намойишга қўйилган.

    Машҳур рус адиби Лев Толстой ўзининг «Уруш ва тинчлик» романида мазкур жанг тафсилотларини бадиий тарзда ифода этган. Шунингдек, француз ёзувчиси Балзак ўзининг «Қишлоқлик шифокор» романида «Бородино жанги»нинг энг даҳшатли лаҳзаларини моҳирлик билан ёритган.

    1880 йилда машҳур рус композитори Чайковский мазкур жанг ҳақида «1812» деб номланган симфоник песа яратган.

    Жанг ҳақидаги энг маъқул гапни, фикримизча, Наполеоннинг ўзи айтган: «Мен олиб борган элликта жангнинг энг даҳшатлиси – бу менинг Москва олдида ўтказган жангим. Французлар ўзларини ғалаба қозонишга лойиқ эканини кўрсатди, руслар эса енгилмас деб аталиш ҳуқуқини қўлга киритди», деган эди жанг ҳақида буюк император.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    07.09.2020, 23:21   Изоҳ (0)   38241
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавирусга қарши яратилган иккита вакцина намойиш этилди

    07.09.2020, 23:10

    Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида айбланганларга тайинланган ўлим жазоси қамоқ жазоси билан алмаштирилди

    07.09.2020, 22:21

    БМТ дунёда ҳар йили 7 млн одам ифлос ҳаво оқибатида вафот этишини маълум қилди

    07.09.2020, 20:55

    Россияда COVID-19’га қарши вакцина ишлаб чиқарган марказ раҳбари мамлакатда пандемия қачон тугаши мумкинлигини айтди

    07.09.2020, 19:56

    Алексей Навальний сунъий кома ҳолатидан чиқарилди

    07.09.2020, 19:10

    Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди

    07.09.2020, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.