«Пахтакор» жамоаси Coca-Cola Суперлига 15-турида «Бухоро»ни мағлубиятга учратди (4:0).
Мазкур баҳсда Игор Сергеев томонидан киритилган дастлабки тўп «Пахтакор»нинг Ўзбекистон чемпионати тарихидаги 1900-голи бўлди. «Пахтакор» 1900 лик довонни забт этган ягона клуб бўлиб турибди.
2019 йилги мавсумда Марат Бикмаев «шерлар»нинг 1800-голини урганди. Тошкентликларнинг Ўзбекистон Олий дивизионидаги илк голига 1992 йилда Олег Синелобов муаллифлик қилганди. 1000-гол эса 2005 йилда Александр Гейнрих томонидан урилган.
Қуйида юбилей голлар муаллифлари билан танишинг.
- 1 — Олег Синелобов
- 100 — Шуҳрат Мақсудов
- 200 — Улуғбек Рўзимов
- 300 — Улуғбек Рўзимов
- 400 — Самад Нарзиқулов
- 500 — Игор Шквирин
- 600 — Соли Қурбонов
- 700 — Леонид Кошелев
- 800 — Сервер Жепаров
- 900 — Зайниддин Тожиев
- 1000 — Александр Гейнрих
- 1100 — Ихеруоме Уче
- 1200 — Зайниддин Тожиев
- 1300 — Александр Гейнрих
- 1400 — Шерзод Каримов
- 1500 — Ойбек Қиличев
- 1600 — Станислав Андреев
- 1700 — Игор Сергеев
- 1800 — Марат Бикмаев
- 1900 — Игор Сергеев
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)