• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қилувчи технология яратилгани айтилмоқда. У синовлардан муваффақиятли ўтган

    «Xabar.uz» нашрининг ёзишича, Ўзбекистонда коронавирусни йўқотувчи технология яратилган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳавони микроб, бактерия, вируслар ва бошқа ифлосланишлардан тозалаши таъкидланаётган ушбу технология дастлабки синовлар муваффақиятли ўтган. Бу хабарнинг қанчалик ҳақиқатлигига ойдинлик киритиш мақсадида нашр соҳа мутахассисларининг фикри билан қизиқди.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Чилонзор туман Санитария эпидемиология ва осойишталик маркази раҳбари Гулноза Мирзаеванинг айтишича, пандемия бошлангандан буён коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ташкилот томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

    «2020 йилнинг апрель ойида муҳандисларимиз ҳаводаги микроб ва бактерияларни йўқотувчи янги инновацион технологияни яратишди. Илк тажрибалар ўтказилиб, технология такомиллаштирилди. Май ойидан бошлаб интенсив синовлар, жумладан, бактерицид лампа, озонатор, ультрабинафша ва кварцларга нисбатан ҳам солиштирув ва имкониятлари текширилди. Технология унумдорлиги юқори бўлгани, вақт зиқлиги, вируснинг борган сари кўпайиши сабаб шаҳар вирусология лабораториясида коронавирусга қарши синаб кўришга қарор қилдик.

    Синовлар айнан ҳаводаги коронавирусни йўқ қилишга мўлжалланган эди. Натижаларга кўра, муҳандисларимиз томонидан яратилган технология нафақат ҳаводаги, балки лаборатория юзидаги бактерия, микроблар ва коронавирусни ҳам буткул йўқотди», — дейди у.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    «Коронавирус нафақат ҳавода муаллақ бир пайтгача, балки хонанинг барча қисми, юзаларида ҳам сақланиб қолишига амин бўлдик. Шундан сўнг 30 дақиқага янги технологияни ишга тушириб, қайта синовларни ўтказдик. Бокс ичидан ташқари, барча жойлардаги коронавирус бартараф этилганининг гувоҳи бўлдик», — дейди, Тошкент шаҳар Санитария эпидемиология ва осойишталик маркази, вирусология лабораторияси мудираси Доно Муҳамедова.

    Тошкент шаҳар Санитария эпидемиология ва осойишталик маркази раҳбари Малика Қудратхўжаеванинг таъкидлашича, ҳозирча яратилган технологиянинг чет элда аналоги йўқ. Лекин Европа, АҚШ, Россия мамлакатлари мутахассислари ҳам коронавирусни ҳаво ва ҳаво томчилари орқали тарқалишининг олдини олиш мақсадида шунга ўхшаш технологиялар устида иш олиб боришмоқда.

    «Синовлар жараёнида чет эл фармацевтика саноати ташкилотлари томонидан технологияни сотиб олиш таклифлари ҳам тушган эди. Рад этдик, сабаби, авваламбор, мазкур технология юртимиз, халқимиз учун хизмат қилиши лозим. Ички талаблар қондирилгач, чет элга реализация масалалари кўриб чиқилади», — дейди Малика Қудратхўжаева.

    Шунингдек, унинг таъкидлашича, тез кунларда синовлар ниҳоясига етади. Шундан сўнг тиббиёт муассасалари, дорихона, мактаб, ошхоналар, тўйхона каби аҳоли гавжум жойларда қўлланилиши учун тавсиялар берилади.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирусдан тузалган беморлар вакцина олиши шартми? Мутахассис жавоби
    • Ўзбекистонда антитана таҳлили ўтказилиб, аҳолининг қанча қисмида коронавирусга иммунитет борлиги аниқланади
    • Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморларга унинг бошқа турларидан ҳимояланиш тавсия этилди

    05.09.2020, 19:15   Изоҳ (0)   97664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ қандай ҳолатларда абитуриент имтиҳондан четлатилишини эслатиб ўтди

    05.09.2020, 18:29

    Интернетда имтиҳон партаси остига нарса қўйиб кетган гуруҳ назоратчисининг видеоси тарқалди. ДТМ ҳолатга изоҳ берди

    05.09.2020, 17:59

    «Мени ҳеч ким эшитмаяпти, мурожаатларим жавобсиз қолмоқда». ЙТҲ оқибатида бир кўзидан айрилган сурхондарёлик фуқаро масъуллардан шикоят қилмоқда

    05.09.2020, 17:27

    Uzbekistan Airways Нью-Йоркка амалга ошириладиган рейслар жадвалини эълон қилди

    05.09.2020, 16:37

    Ўзбекистонлик бош ошпаз Баҳриддин Чустий жонлантириш бўлимига ётқизилгани маълум бўлди

    05.09.2020, 15:56

    Самарқандда хизмат ўтаётган 31 ёшли ИИБ профилактика инспектори Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди

    05.09.2020, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда қатор ресторанлар спорт трансляцияларини лицензиясиз намойиш қилгани учун огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 10:45

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Германия илк бор Eurofighter қирувчи самолётларини Польшага жойлаштирди

    Дунё | 5 август, 10:40

    Instagram: Жей Ло билан учрашган Райҳон, ноодатий клип олдираётган Каниза, Бобур Йўлдошевнинг энг яқин дўсти ким?

    Маданият | 5 август, 10:19

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Дунё | 5 август, 10:10

    Рубен Аморим: “ ‘Манчестер Юнайтед’да 20 йил қолишни хоҳлайман”

    Спорт | 5 август, 10:03

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Қозоғистондаги 17 та қишлоқ аҳолиси алкоголдан бутунлай воз кечди

    Қозоғистон | 5 август, 09:55

    Бухорода саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

    Ўзбекистон | 5 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.