• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мени ҳеч ким эшитмаяпти, мурожаатларим жавобсиз қолмоқда». ЙТҲ оқибатида бир кўзидан айрилган сурхондарёлик фуқаро масъуллардан шикоят қилмоқда

    Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчи Абдураҳмон Қурбонов Сobalt ҳайдовчисининг айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганини, бироқ айбдор ҳайдовчи ўз вақтида унга ёрдам кўрсатмагани сабаб бир кўзи умуман кўрмай қолганини айтмоқда.

    Абдураҳмон Қурбонов

    Абдураҳмон Қурбонов
    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган Абдураҳмон Қурбоновнинг айтишича, ЙТҲ 2020 йил 13 май куни Бойсун туманининг Дарбанд қишлоғида содир бўлган.

    «Тошкент шаҳридаги қурилишлардан бирига ишга кетаётган кунимиз 2020 йил 13 май куни кечаси соат 12 ларда бизни олиб кетаётган Сobalt Бойсун туманининг Дарбанд қишлоғида «КаМАЗ»га урилди. Оқибатда йўловчи сифатида кетаётган шерикларим ва мен тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилдик. Мен бошқа йўловчиларга нисбатан оғир тан жароҳати олганим боис ҳушимни йўқотдим. Термиз шаҳридаги шифохонада 15 май куни ҳушимга келганимда нима бўлганини англаб етдим. Ўшандан буён даволаниб, соғлиғимни тиклаш билан овораман. Cobalt ҳайдовчиси эса менга моддий ёрдам беришдан бош тортмоқда», — дейди мурожаатчи Абдураҳмон Қурбонов.

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчининг маълумот беришича, ЙТҲ содир бўлгач, Cobalt йўловчилари дастлаб Бойсун туманидаги шифохонага етказилган. Абдураҳмон Қурбоновдан бошқа йўловчиларнинг аҳволи нисбатан яхши бўлгани сабаб улар қолдирилиб, жабрланувчи Термиз шаҳридаги шифохонага олиб кетилган.

    «Биз Бойсунга борганимизда акамнинг аҳволи оғир экан. Юз суяги ҳамда бурни синиб, қовоғи ёрилгани сабаб ҳушини йўқотган дейишди. Ҳушсиз ва аҳволи оғир акамни Бойсун туманидан Термиз шаҳридаги шифохонага олиб бордик. 15 май куни ҳушига келгач, операция қилишди. Аммо операциядан сўнг акамнинг бир кўзида муаммо борлиги, кўзи кўрмай қолгани маълум бўлди», — дейди жабрланувчининг укаси Абдурасул Қурбонов.

    Маълум қилинишича, ЙТҲдан жабрланган Абдураҳмон Қурбонов юз жарроҳлиги операциясидан сўнг уйига қайтган. Юзидаги шишлар қайтгач, чап кўзи кўрмаётганини пайқаган ва шифокорга мурожаат қилган. Шифокор ЙТҲ оқибатида олган жароҳати сабаб кўз пардаси йиртилганини айтган.

    «Шифокорнинг гапидан сўнг Cobalt ҳайдовчиси Абдукарим Абдумўминовга қўнғироқ қилиб, даволанишим учун керак бўлган харажатларни қоплашини, соғлиғимни тиклашда кўмаклашишини сўрадим. Тошкентга бориб, шифокорларга кўринишим лозимлигини айтдим. Аммо у вақти йўқлигини билдириб, уч миллион сўм бераман, ўзингиз даволаниб келинг, деди. Мен уч миллион сўм етмаслигини, ўзи бирга борса, қанча харажат кетса, қоплаб бериши лозимлигини айтдим. Бироқ у буни рад этди», — дейди ЙТҲ жабрланувчиси.

    Ойдинлик киритилишича, Абдураҳмон Қурбонов Тошкент шаҳрига бориб, кўзини шифокорларга кўрсатганида тиббиёт ходимлари кўз пардасига шикаст етганини, энди кўзи кўрмай қолишини айтган. Шунингдек, операциянинг фойдаси йўқлигини маълум қилган.

    «Шифокорлар тавсиясига кўра, операциядан сўнг кўзим ва бошдаги чайқалиш сабаб даволанишни давом эттирдим. Даволанишим давомида ҳайдовчига қўнғироқ қилиб, даволанишим учун кетаётган сарф-харажатларни қоплаши лозимлигини айтдим. У эса ёрдам беришдан бош тортди», — дейди Абдураҳмон Қурбонов.

    Жабрланувчи Қурбоновнинг қўшимча қилишича, Cobalt ҳайдовчиси Ангор туманида яшовчи Абдукарим Абдумўминов барча харажатлар учун уч миллион сўм беришини, ундан ортиқ харажатни қоплай олмаслигини маълум қилган. Абдураҳмон Қурбонов эса айни кунга қадар даволаниши учун беш-олти миллион сўм харж қилганини айтмоқда.

    «Ўтган тўрт ой муддат давомида ҳайдовчи харажатларимни қоплаб беришдан бош тортмоқда. Демак, унинг автомобили жарима майдонидан чиқариб юборилган. Шу сабаб ҳам ҳайдовчи менинг аҳволим билан қизиқмаяпти. Мен ЙТҲдан жабрланиб, соғлиғимни йўқотганим етмагандек ўтган фурсат давомида ишсиз ҳам қолдим. Бу эса менинг оилавий аҳволимга ҳам таъсир кўрсатмоқда. Мутасадди ташкилотларга мурожаат қилдим. Бироқ ҳеч ким дардимни тингламаяпти», — дейди Абдураҳмон Қурбонов.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган ҳайдовчи Абдукарим Абдумўминовнинг айтишича, у жабрланувчининг сарф-харажатларини қоплаш ва ундан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида тилхат олиш учун унинг хонадонига борган.

    «Менинг ҳам харажатларим кўпайиб кетгани сабаб жабрланувчининг харажатлари учун уч миллион сўм беришимни айтдим. Бироқ у рози бўлмади. Жабрланувчининг беш-олти миллион харажати бўлса, тўлаб бераман», — дейди Абдукарим Абдумўминов.

    Ҳайдовчининг маълумот беришича, мазкур иш бўйича суд ҳам бўлиб ўтган.

    «Мазкур ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди жабрланувчининг кўзи ЙТҲ оқибатида жабрланганми ёки ундан илгари ҳам унинг кўзида муаммо бўлганми, шуни аниқлаш мақсадида суд экспертиза тайинлаш тўғрисида тўхтамга келди ва ишни кўришдан тўхтатди», — дейди Абдукарим Абдумўминов.

    ЙТҲ жабрланувчиси Абдураҳмон Қурбоновнинг гапларига аниқлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Элнур Абраев билан суҳбатлашдик.

    «Мазкур ҳолат бўйича етарли маълумотга эга эмасман, аммо тез орада бу ҳақда аниқ маълумот бераман», деган Элнур Абраев саккиз кун ўтса-да, ҳеч қандай маълумот бермади. Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Тошбоев эса телефон қўнғироқларга жавоб бермади.

    Мазкур ҳолатни ўрганиш давомида юзага келган саволларимиз эса очиқ қолди.

    Хўш, Ўзбекистон ҳудудида карантин тартиби давом этаётган пайтда — 2020 йил 13 май куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидан 4 нафар йўловчи билан йўлга чиққан Cobalt ҳайдовчиси автомобиллар ҳаракати чекланган бўлишига қарамасдан қандай қилиб Бойсун туманининг Дарбанд қишлоғи ҳудудига етиб келди? Лицензиясиз йўловчи ташиган ҳайдовчининг ҳаракати ЙПХ ходимларига ошкор бўлгач, вилоят транспорт бошқармаси эътиборини тортмадими?

    Ўйлаймизки, Сурхондарё вилоят ИИБ, ЙҲХБ ва транспорт бошқармаси мазкур саволларга тез орада жавоб беради ва муаммо ечими ҳақида хабардор қилади.

    05.09.2020, 17:27   Изоҳ (0)   38449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan Airways Нью-Йоркка амалга ошириладиган рейслар жадвалини эълон қилди

    05.09.2020, 16:37

    Ўзбекистонлик бош ошпаз Баҳриддин Чустий жонлантириш бўлимига ётқизилгани маълум бўлди

    05.09.2020, 15:56

    Самарқандда хизмат ўтаётган 31 ёшли ИИБ профилактика инспектори Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди

    05.09.2020, 14:57

    Ўзбекистон ва Қирғизистон юк ташишни ташкил этиш мақсадида қўшма логистика хабларини яратади

    05.09.2020, 14:18

    Фарғонада карантин даврида чекловларга амал қилмаган 65 мингдан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилгани маълум қилинди

    05.09.2020, 13:59

    Коронавирусдан тузалган беморлар вакцина олиши шартми? Мутахассис жавоби

    05.09.2020, 13:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.