Францияда ўтган бир сутка ичида 8975 кишида коронавирус аниқланди. Ушбу кўрсаткич мамлакатда пандемия бошланганидан буён қайд этилган рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Франция Соғлиқни сақлаш бош дирекциясига (DGS) таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Март охирида бир сутка давомида касалланиш бўйича максимал ҳолат 7578 кишини ташкил этганди.
2—3 сентябрь кунлари бир сутка ичида 7 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган.
Ҳозирда Франция касалхоналарида коронавирус билан касалланган 4671 киши қолмоқда, 473 киши реанимацияда. Мамлакатда COVID-19 пандемияси бошланганидан буён 30 686 киши вирус қурбонига айланган.
Эслатиб ўтамиз, август ўрталарида Францияда карантин юмшатилганидан сўнг COVID-19’га чалиниш бўйича кунлик касалланишлар сони ошган эди. Мамлакатда ниқоб тақмаганлик учун жарима белгиланган. Кўчада ниқобсиз юрган мамлакат аҳолиси ва меҳмонлар 135 евро жарима тўлашларига тўғри келади.
Изоҳ (0)