Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 533-сон қарорни қабул қилди.
Қарор иловасидаги низом билан қуйидаги тартиб белгиланган:
- Ўзбекистон Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш давомида аниқланган эгасиз ашёлар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни расмийлаштириш;
- уларни Чегара қўшинлари бўлинмаларига олиб келишда хавфсизлик чораларини таъминлаш ҳамда сақлашда санитария нормаларига риоя қилиш чораларини кўриш;
- ашёларни экспертизадан ўтказиш ва қийматини баҳолаш;
- ушбу ашёларга нисбатан қарор қабул қилиш.
Эгасиз ашёларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби қарор билан тасдиқланган низомга илова қилинган схемада белгиланган.
Эгасиз ашёларни аниқлаган Чегара қўшинлари бўлинмалари уларни кўздан кечиради, суратга олади ва баённома расмийлаштиради. Ушбу ашёлар юзасидан экспертиза ўтказилади ва улар баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда баҳоланади.
Изоҳ (0)