• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Деярли ҳамма уйда бўлган инсон умрини қисқартирувчи буюмлар

    Атрофга назар ташлаш вақти келди. Эҳтимол уй жиҳозлари соғлиққа аста-секин таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин. Буни инсон ўзи сезмайди ёки сезса ҳам келиб чиқиш сабабини аниқлай олмайди. Буюмлар эса ўз навбатида нафақат соғлиққа, балки ҳаёт давомийлигига ҳам таъсир қилиши эҳтимолдан холи эмас.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Носоз электр токи

    Кўп қаватли уйларнинг аксарияти бир неча йиллар аввал фавқулодда вазиятда қурилган. Вақт ўтиши билан барча нарса эскирганидек уйлардаги электр симлари ҳам чирий бошлайди. Гарчи ёнғин хавфсизлиги чоралари олдиндан кўрилган бўлса ҳам яширин электр симлари ўт чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун симларнинг ишлаш муддати ва ўрнатиш сифатига эътиборли бўлиш керак. Алюминий 10−15, мис симларни 20−30 йилдан кейин алмаштириш шарт. Бу ишни ортга суриб бўлмайди, сабаби қисқа туташув рўй берганда уни бартараф этишнинг имкони йўқ. Шунингдек, аввал ўрнатилган симлар ҳозирги электр токи билан ишлайдиган жиҳозлар учун мўлжалланмаган.

    Сунъий тахта мебеллар

    Ёши катта онахонлар «немис тўплами» учун неча ойлаб навбат кутганини яхши эслайди. Айни дамда мебель ишлаб чиқариш саноати қанчалик яхши ривожланмасин, нархлар доимгидек сифатлиси − қиммат ва сунъийлари − арзон. Шу сабабдан ҳам иккинчи вариант анча машҳур.

    Аммо арзонга интилиш билан соғлиқни йўқотиш, ҳаттоки умрни қисқартириш ҳам мумкин экан. Айрим ишлаб чиқарувчи корхоналар мебелларда қурилиш учун мўлжалланган плиталардан фойдаланади. Улар организмга жуда зарарли бўлган фенол ва формальдегид моддаларини чиқарганлиги сабабли ўткир кимёвий ҳиди билан ажралиб туради. Ушбу моддалар нафас олиш тизимида жиддий муаммолар келтириб чиқаради.

    Елим идишлар

    Турли дизайндаги елим идишлар қулайлиги билан ошхонадаги жавондан жой олган. Албатта, унда овқат иситиш мумкин, тушириб юборилса синмайди, ювиш ҳам осон. Маълумотларга қараганда Европада бир марта ишлатиладиган елим идишлар сотиш тақиқланган. Лекин бу қарор фойдаланувчиларнинг соғлиғи учун эмас, балки ташқи дунёга ғамхўрлик учун қабул қилинган.

    Афсуски, истеъмолчиларнинг аксарияти елим идишларни авайлаб, кўп йиллардан буён фойдаланиб келмоқда. Сабаби бундай идиш инсон саломатлигига қанчалар хавфли эканлиги уларга маълум эмас. Елим идишларни сақлаш муддати максимал 1 йил. Вақт ўтиши билан идиш юзасида пайдо бўладиган ёриқлар пантоген микроблар ва бактериялар учун замин бўлади. Уларни қайноқ сувда стерилизация қилиш фойда бермайди. Аксинча елим идиш иситилганда бисфенол А ва фталат – одамнинг гормонал фонини ўзгартириши мумкин бўлган моддалар ажралиб чиқади. Айнан шу сабабга кўра, елим идишларни 60 даражадан юқори ҳароратда иситиш тавсия этилмайди.

    Ҳавонинг яхши айланмаслиги

    Уйдаги об-ҳаво энг муҳимидир. Хонадондаги иқлим бузилиши одамнинг соғлиғига, кайфиятига ва ҳатто иш фаровонлигига ҳам таъсир ўтказади. Ахир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган асрнинг 70 йилларида «касал бино синдроми» каби тушунчани киритгани бежиз эмас эди. Бу маълум бир хонада узоқ вақт бўлиш туфайли инсон ўзини ёмон ҳис қилади. Ушбу касаллик ҳавонинг ёмон сифати фонида ривожланади.

    Хоналарда ҳаво айланиши меъёрида бўлмаса, деразалар парлана бошлайди. Натижада конденсация дераза ва деворларга оқиб тушади. Уй бурчакларида моғорланиш жараёни кузатилади. Бунинг ортидан аллергия ва нафас йўлларида турли касалликлар пайдо бўлади. Ҳаттоки саратон касаллигига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

    Маиший кимё

    Кийимдаги доғларни кетказиш, чивин ёки суваракларга қарши кураш, хонада атиргул ҳиди келиб туришини таъминлаш – буларнинг барчаси уйни токсинлар билан заҳарлайди.

    Масалан, ҳаво спрейи таркибидаги этиленгликол заифлик, бош оғриғи, айланиши, нафас қисилиши ва юракнинг тез уришига сабаб бўлади. Фталик кислота эфирлари туғилмаган боланинг ривожланишига таъсир қилиши ва репродуктив қобилиятни салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Уй шароитида фойдаланадиган хлор буғидан ҳам заҳарланиш мумкин. Ундан фойдаланишда гипертензия, юрак ва қон томирлари билан боғлиқ муаммолар ёки аллергия, кейинчалик бронхиал астма ривожланиши мумкин.

    Куяга қарши восита

    Лаванда, герани ва апелсин пўстлоғини мўйнали кийимлар орасига қанча бўлса ҳам қўйиш мумкин. Куя капалакларни йўқ қилиш учун нафталиндан фойдаланилади. Тўғри, бунинг учун  таркибида чиндан ҳам ўлдирадиган концентрация бўлиши керак. Афсуски, ушбу восита одамлар учун ҳам хавфли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ўз-ўзидан қайт қилиш, бош оғриғи ва диарея касаллиги келиб чиқади.

    Синтетик гиламлар

    Гилам қадам товушларини ютиб, уйни иссиқ тутади. Шунингдек, ушбу жиҳоз чанг ҳам йиғади. Йил давомида 2-3 килограмм чанг йиғиши кузатилган.Йил давомида йиғилган чанглар орасида минглаб паразитлар яшайди. Уларни эса фақат микроскопда кўриш мумкин. Улар аллергия, астма ва нафас олиш муаммоларини келтириб чиқаради.

    Албатта, ҳар куни тозалаш ишлари олиб борилади. Фақатгина гилам синтетик материаллардан бўлса, у соғлиққа жиддий зарар келтириши мумкин. Полипропилен, акрил, полиуретан, винил, нейлон – буларнинг барчаси инсон саломатлиги учун зарар. Гилам янги пайтда заҳарли моддалар интенсив равишда ажралиб чиқади. Шунинг учун янги гиламни бир ҳафта давомида ҳеч ким яшамайдиган жойга ёйиш керак. Гарчи заҳарлар бутунлай йўқолиб кетмаса-да, уларнинг концентрацияси сезиларли даражада камаяди.

    Лазерли принтерлар

    Кутилмаган бўлса-да, аммо ҳақиқат. Лазерли принтернинг зарари тамаки тутунидан кам эмас. Қурилма ишлаш жараёнида тонер кукунини ҳавога тарқатади. У ўпкага тушганида нафас олиш қийинлашиши ёки сурункали касалликни келтириб чиқаради. Принтердаги озон филтрини алмаштирмаслик қон оксидланиши ва эрта қаришга олиб келади. Умуман олганда, принтер ҳаво яхши айланадиган жойда туриши ва иложи борича камроқ ишлатилиши керак.

    Мавзуга доир:

    • Уйдаги тез-тез янгилаш талаб этиладиган буюмлар
    • Уйни тоза сақлашга ёрдам берувчи 6 тавсия

    04.09.2020, 10:45   Изоҳ (0)   38646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўтиш даври: Ўсмирларни тарбиялашда қўл келадиган тавсиялар

    03.09.2020, 18:47

    Кир ювиш жараёнида кийимлар сифатига таъсир кўрсатувчи хатолар

    03.09.2020, 12:23

    Чиндан ҳам озишга ёрдам берадиган 5 та маслаҳат

    30.08.2020, 18:12

    Қаҳва доғи, ёпишган сақич. Гилам тозалашга ёрдам берадиган 6 та лайфхак

    29.08.2020, 15:32

    Ҳаммаси ўтади, тажриба эса қолади. Дунё кўзига тор кўринаётган инсон нима ҳақида ўйлаши керак?

    27.08.2020, 21:45

    Микроб сиз ўйлагандан ҳам кўп бўлган 8 буюм ва уларни зарарсизлантириш усуллари

    27.08.2020, 16:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.