• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Ўтиш даври: Ўсмирларни тарбиялашда қўл келадиган тавсиялар

    Балоғат ёшидаги бола билан мулоқот қилиш қийинлашаётгандек, ўртада девор пайдо бўлаётгандек туйилади. Жисмоний ва руҳий ўзгаришлар кузатилаётган бир вақтда ўсмирлар билан қандай тил топишиш мумкинлигига тўхталиб ўтамиз.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Вақт ажратинг, бирга шуғулланинг

    Ота-она фарзанди 10-12 ёшга етганидан кейин унга олдингидек вақт ажратмайди. Авваллари қўлидан туриб мактабга етаклаб борган, уйқуга ётишидан аввал эртак ўқиб, жароҳатланганида тинчлантирган ўғил ё қизингиз 5-6 синфга ўтганидан кейин сиздан узоқлашиб боргандек туюлади. Мактабда ҳам дарслар — машқ ва вазифалар бошланғич синфдагидек эмас, қийинлашган. Бир икки йил аввал бирга ўтириб масалалар жавобини топишга ёрдамлашган ота-она энди физика ва кимёдан нима қилиниши кераклигини китобдан ўқиб олиш кераклигини айтади. Таом печда, печенье шкафда, компьютерни ўзинг ёқиб ол, кап-катта бўлиб қолдинг. Мен ишлаяпман, халақит берма деган жавобни эшитиш фарзанд учун янгилик бўлмай қолади.

    Оддийдек туюлган кундалик муносабатлар билан фарзандингиз узоқлашишига сабабчи бўласиз ва оқибатда нима учун 13 яшар «одамча» бўш вақтини сиз билан ўтказгиси келмаётганидан ҳайратланасиз. Бу сиз вояга етаётган фарзандингиз овқат егунича тепасида ўтиришингиз керак дегани эмас. Шунчаки у учун вақт ажратинг, унинг қизиқиш ва хоҳишларига бефарқ эмаслигингизни кўрсатинг. Масалан, қайси касб билан шуғулланасиз, иш жойингиз қаерда эканлигини болангизга тушунтиринг. Фарзандингизни бир кун иш жойингизга олиб боринг, фаолиятингиз нималардан иборат эканини кўрсатинг. Нималарга қизиқасиз ва хоббийингиз билан бўлишинг.

    Қизиқишларига бефарқ бўлманг

    Фарзандингиз мусиқа, спорт ёки расм чизишга қизиқиши мумкин. Қизиқишлари билан шуғулланишига имкон яратиш билан бирга у шуғулланаётган машғулот ҳақида саволлар беринг. Маслаҳат бериш билан бирга унинг қўлидан келаётган ишни бошқалар эплай олмасликлари мумкинлигини ҳам билдириб қўйинг. Ўсмир фарзандингиз ниманидир қойиллатса, унинг ютуғини эътироф этиш болага мотивация беради, самимий муносабатлар яхшиланишига сабаб бўлади.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Маслаҳат беришда меъёрни билинг

    Бола билан гаплашиш керак, лекин ўсмир бола билан ҳаммаси бошқачароқ. Маслаҳат ҳам бериб туриш кераклиги рост, лекин меъёрида. Масалан, ўзингиз амал қилмайдиган қоидаларни боланинг миясига қуйишингизнинг кераги йўқ. Чунки биринчидан, қуш инида кўрганини қилади, иккинчидан сўзларингизга бўлган ишончи йўқолади. Гаплашинг, тингланг вазиятга қараб реакция қилинг, лекин баҳолашга ёки маслаҳат беришга ошиқманг. Муҳокама қилишингиз ва нотўғри тушунишингиздан қўрқиб сиздан узоқлашиши сирлашгиси келмай қолиши мумкин.

    Нафақат ўсмирлар, балки ҳамма ҳам гаплашишни, фикрлари билан бўлишишни кимдир тинглаши, ҳис қилиши ва қувонишни истайди. Агар сиз тинглашни билсангиз ва уни туйғуларини устидан кулмасангиз фарзандингизни ўзи сиздан маслаҳат сўрайди.

    Хато қилишига имкон беринг

    Фарзандингиз хато қилишига, хатосини тушуниши ва уни ҳал қилишига қўйиб беринг. Агар маълум вазият юзасидан жим туриш мумкин бўлмаса, бундай йўл тутса нимага олиб бориши ва нима билан якун топиши ҳақида қандай ўйда эканлиги билан қизиқинг. 20 ёш кичик инсон қарори ва ечими билан ўзингизни солиштирманг. Сизда тажриба етарли, лекин вақтида ўзингиз ҳам хато қилганингиз ва қоқилганингизни ёдга олинг.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Анъаналарни шакллантиринг

    Оиланинг ўз қадрияти, қоидалари ва барча амал қиладиган анъаналари бўлиши керак. Болалар амал қилиши керак, катталарга мумкин деган тушунча ҳосил бўлмасин. Анъаналар ҳамма учун бир бўлиши ва оила аъзоларини бирлаштириб туриши керак. Масалан, жума куни кечки овқатдан кейин телефон ва гаджетларни ўчириб қўйинг, оилавий китоб ўқинг — якшанбагача смартфонлардан биргаликда дам олинг. Шанба тонги учун бирга нонушта тайёрланг, бир вақтда овқатланинг, шаҳар кезинг, спорт билан шуғулланинг, хуллас, бирга вақт ўтказинг. Аммо бу қоидага ўзингиз ва турмуш ўртоғингиз ҳам амал қилсин. Телефонни йиғиштирамиз деб, ўзингиз Instagram ёки Telegram’да ўтирманг. Қоидага каттами кичик барча бирдек амал қилиши кераклигига фарзандингиз учун намуна бўлинг.

    Фарзанд бир кун ёки бир йилда тарбияланиб қолмайди

    Биргина маслаҳатингиз ёки у қилган хатоси билан ҳеч нима ўзгариб қолмаслиги мумкин. Бир кун дарс қолдирган болага бараварига ҳамма бақириши, жазолаши эмас у билан гаплашиб вазиятни катталардек муҳокама қилиниши, тушунтирилиши керак. Аммо бу ўтиб кетади деб ташлаб қўйиш ва бефарқ бўлиш ҳам ярамайди. Асосийси болангиз келажаги учун қандай фундамент қўяётганингиз ва унинг мустаҳкамлигига эътибор беринг. Унутманг, фарзандингизда муваффақиятга эришиши ва бахтли бўлиши учун ёрдам берадиган кучли феъл-атвор шаклланиши сизга, оиладаги муносабатлар ва тарбияга боғлиқ.

    Мавзуга доир:

    • Қизингизга айтиш тавсия қилинмайдиган жумлалар
    • Фарзандли аёллар амал қилиши керак бўлган 6 қоида
    • Фарзандингизга айтиш яхши оқибатга олиб келмайдиган 8 жумла

    03.09.2020, 18:47   Изоҳ (0)   32631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кир ювиш жараёнида кийимлар сифатига таъсир кўрсатувчи хатолар

    03.09.2020, 12:23

    Чиндан ҳам озишга ёрдам берадиган 5 та маслаҳат

    30.08.2020, 18:12

    Қаҳва доғи, ёпишган сақич. Гилам тозалашга ёрдам берадиган 6 та лайфхак

    29.08.2020, 15:32

    Ҳаммаси ўтади, тажриба эса қолади. Дунё кўзига тор кўринаётган инсон нима ҳақида ўйлаши керак?

    27.08.2020, 21:45

    Микроб сиз ўйлагандан ҳам кўп бўлган 8 буюм ва уларни зарарсизлантириш усуллари

    27.08.2020, 16:44

    Қизингизга айтиш тавсия қилинмайдиган жумлалар

    25.08.2020, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.