Ярим ҳимоячи Донни ван де Бекнинг «Манчестер Юнайтед»да қайси рақам остида ўйнаши маълум бўлди.
Футболчи бир вақтлар «Аякс» собиқ ярим ҳимоячиси Абдулҳақ Нуринига тегишли бўлган 34-рақам остида ҳаракат қилади.
Мазкур рақам остида «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномасини яқиндагина узайтирган Дин Ҳендерсон ҳаракат қиларди, бироқ у рақамини янги футболчига беришга рози бўлган.
«Бу мен учун энг яқин дўстим Адбулҳақ Нури сабаб ўзига хос онлар... Балки, сиз унинг тарихини биларсиз. Унда юрак хуружи бўлган, у менинг яқин дўстим.
Унинг оиласи билан яқинман, акаси ҳам менинг энг яқин дўстларимдан бири. У билан кўп суҳбатлашаман. Шундай экан, у ҳаракат қилган рақамни олишни истадим. Бу рақамни яхши хотиралар билан боғламоқчиман», — дейди ван де Бек.
Эслатиб ўтамиз, Нури 2017 йилнинг ёзида «Вердер»га қарши ўртоқлик учрашувида юрак хуружи туфайли ҳушини йўқотади. Футболчи кома ҳолатига тушади. Кейинчалик Нурининг миясига жиддий зарар етгани ва унинг тикланиши имконсизлиги маълум бўлади. Шу тариқа футболчи бутун умрга ногирон бўлиб қолади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)