Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси ёд этилиб, ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди. «Дарё» мухбирининг хабар беришича, тадбирда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигидаги вилоят масъуллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган.
Вилоят раҳбари Зоир Мирзаев ҳокимлик биноси олдида қад ростлаган Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтирган.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов президент этиб сайланишидан олдин Қашқадарё вилоятида уч йил раҳбарлик қилган. У 1986—1989 йилларда партия қўмитаси биринчи котиби лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)