Навоий вилояти Конимех туманида йўлда ухлаб қолган Nexia автомобили ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди. Оқибатда 10 ёшли бола қурбон бўлди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 1 сентябрь куни соат 12:18 ларда, Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 Навоий–Зарафшон–Учқудудуқ автомобиль йўлининг 85-86 километрлар оралиғида, Зарафшон–Навоий йўналишида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Й.Б. Nexia русумли автомобилни бошқараётиб, чарчоқ оқибатида ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган. Натижада транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган.
Оқибатда Nexia русумли автомобиль йўловчиси 2010 йилда туғилган Г.Н. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариб ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. Сизнинг қоидабузарлигингиз кимнингдир ўлимига ёки бутун умр ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин», – дейилади ЙҲХББ хабарида.
Изоҳ (0)