• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Франция-Германия ихтилофининг илдизи ва икки жаҳон урушининг «онаси». Седан қалъасидаги жангга 150 йил бўлди

    1870 йили Франция императори Наполеон III тушиб бораётган обрўси ҳамда Франциянинг олдинги қудратини тиклаш мақсадида Пруссияга уруш эълон қилди. Ушбу уруш тарихга Франция-Пруссия уруши номи билан кирди. Шу йили 1 сентябрь куни уруш тақдирини амалда ҳал қилган Седан қалъаси жанги бўлиб ўтди. Бу жанг тарихчиликда Франция ва Германиянинг бугунга қадар давом этаётган ихтилофининг асосий сабабларидан бири, шунингдек, кейинчалик рўй берган икки жаҳон урушининг илдизи сифатида баҳоланади.

    «Дарё» сана муносабати билан ушбу жанг тарихи ва тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Франция-Пруссия уруши

    Франция ҳамда Пруссия ўртасидаги уруш 1870 йил 19 июлдан 1871 йил 28 январга қадар давом этди. Урушни дастлаб Франция бошлади. Бу пайтда Франция иккинчи империя бошқаруви остида эди. Император эса Наполеон I Бонапартнинг жияни Наполеон III эди. Бу пайтга келиб Германия бир нечта майда давлатларга бўлиниб кетган эди. Улар ичида энг йириги Пруссия қироллиги бўлиб, унинг бош вазири машҳур сиёсатчи Отто фон Бисмарк эди.

    Уруш Европада ўз мавқейини йўқотаётган ва яккаланиб қолган Францияга бир пайтлардаги қудратини тиклаш ва ўз ҳудудларини Германия ҳисобига кенгайтириш имконини берар эди. Урушнинг яна бир сабаби эса бўшаб қолган Испания тахти учун кўрсатилган номзод эди. Франция Пруссия томонидан таклиф этилган номзодни қўллаб-қувватламади ва бундан ўзига нисбатан хавф бор деб ҳисоблади.

    1870 йил 19 июль куни Франция ҳарбий қудрати заиф бўлишига қарамай, ўзидан сон ва сифат жиҳатдан кучли Пруссияга уруш эълон қилди. Француз қўшини яхши тайёргарликка эга эмас, сон жиҳатдан камчилик эди. Урушга Франция 300 минг сонли армия билан кирган бўлса, Пруссия қўшинлари 500 мингни ташкил қиларди. Бундан ташқари, француз армиясида аниқ ҳарбий стратегиянинг ўзи йўқ эди. Немис армияси эса 1864–1866 йилларда Дания ва Австрияга қарши ғалабали юришлардан қайтган ва катта тажрибага эга бўлиб, ҳарбий техникалар борасида ҳам анча устун эди.

    Немислардан бир нечта жабҳаларда мағлубиятга учраган француз армияси август ойининг охирига келиб Мец ва Седан қалъаларига чекинишга мажбур бўлди. Шу тариқа 1 сентябрь куни немислар Седан қалъасини қамал қилишни бошлади.

    Седан қамали

    Седанда французларнинг 120 минг кишилик армияси бор эди (Pierre Congar, Jean Lecaillon et Jacques Rousseau, Sedan et le pays sedanais, vingt siècles d’histoire, Éditions F.E.R.N., 1969, 577 p., p. 502-503). Қўшин тўртта гуруҳга бўлинган бўлиб, бир-бири билан ўзаро боғлиқ эди. Бутун қўшинга Мак Магон қўмондонлик қилаётганди. Наполеон III эса у билан бирга бўлса-да, ҳарбий операцияларга аралашмади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Немис конфедерацияси армияси эса 200 минг кишилик қўшин билан Седан остонасида эди. Немислар қўшинига Гельмут Вон Мольтке бош қўмондон эди. Шунингдек, Пруссия қироли Вильгельм ва унинг бош қўмондони ҳамда канцлери Отто фон Бисмарк ҳам ўша ерда эди ва улар жангни Седаннинг жануби-ғарбида жойлашган Френуа қишлоғи яқинидаги тепалик устидан кузатиб борди.

    31 август куннинг иккинчи ярмида немислар Седанни ўраб ола бошлади. Француз генералларидан бири 1-дивизиянинг қўмондони Огюст Александр Дюкрот бутун қўшинни Седан шимолига, Илли текислигида жойлаштиришни маслаҳат берди. Бу эса немислар Седанни ўраб олса, чекинишга имкон берар эди. Аммо пруссияликлар кучлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган Мак Магон буни қабул қилмади. Балки қабул қилганида император чекиниб, Париж мудофаасини ташкил қилиши ёки Пруссия билан тинчлик битимига келишиши ҳам мумкин эди.

    Жанг 1 сентябрь саҳардан олдин бошланди. Ҳужумни баварияликлар бошлаб берди. Соат 7:00 да француз армияси қўмондони Мак Магон яраланди ва бош қўмондонликдан кетди. Унинг ўрнига Дюкрот бош қўмондон бўлди ва у чекинишга буйруқ берди. Аммо қўмондонлик учун низо келиб чиқди ва Эммануэль Феликс де Вимпфен қўмондонликка даъвогарлик қилди ҳамда Дюкротнинг буйруқларини бажаришдан бош тортди ва уларни бекор қилди. Шу куни уч соатда француз қўшинига учта бош қўмондон алмашди ва уларнинг ҳар бири ўз режаси билан ўртага чиқди.

    Седаннинг ҳар бир бурчагида жанглар бўлди. Француз армиясининг қутулишига бўлган ягона имкон ҳам бой берилган эди. Седан шимолидаги Мезьерга чекиниш йўлидаги Илли текислиги пруссияликлар томонидан эгаллаб олинди.

    Француз қўшини Седан қалъасида қамалиб қолди. Уларни тўрт томондан қуршаб олишди. Қўшин тартибсизликка учради. Немислар отда, пиёда, араваларда тўплар билан уларга қараб келар эди. Бутун немис қўшини Седан марказига қараб юра бошлади. Шаҳарнинг 7–8 жойига ўт қўйилди. Аскарлар беркиниш учун жой талашарди. Бир нечта генераллар император атрофини ўраб олди ва шаҳар маъмурияти биносига жойлашиб олди. Фақатгина Вимпфен жангни давом эттираётган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қолган қўшин эса нима қилишини билмай қолди. Наполеон эса оқ байроқ кўтаришга буйруқ берди. Феликс Фор Вимпфеннинг буйруғи билан уни қайта туширди. Аммо император туриб олганидан сўнг, байроқ яна қайтадан кўтарилди ва жанг тўхтади (Pierre Congar, Jean Lecaillon et Jacques Rousseau, Sedan et le pays sedanais, vingt siècles d’histoire, Éditions F.E.R.N., 1969, 577 p., p. 515-516).

    Соат 16 :30 да Пруссия қироли шаҳарнинг жанубий дарвозасига элчи юборди. У эса Седан маъмурий биносига, императорнинг олдига олиб борилди. Энг қизиғи, императорнинг у ерда эканини немислар билмас эди. Наполеон III эса Пруссия қиролига хат ёзди: «Қадрли биродарим, қўшинларим орасида ўлиш насиб қилмагани учун сизга қиличимни топширишдан бошқа иложим йўқ».

    Хат Вильгельмга етказилди ва у императордан таслим бўлиш (капитуляция) ҳақидаги битимни имзолашга одам юборишни сўради. Генерал Вимпфен шу куни кечга немис бош штабига борди. Дастлаб у келишув йўлини излади. Аммо Бисмарк ҳеч қандай шартларсиз капитуляцияга қаттиқ туриб олди.

    Императорнинг Вильгельм билан учрашишга бўлган уринишларини Бисмарк олдини олди. 2 сентябрь куни соат 11:30 да икки давлат генераллари Белвю қасрида француз армиясининг таслим бўлиш ҳақидаги шартномасини имзолади. Орадан бир мунча вақт ўтгач, Вильгельм қасрга етиб келди. Императорнинг у билан қилган 15 дақиқалик учрашуви ҳеч нарсани ўзгартирмади.

    Капитуляция шартларига кўра, қурол-яроғ, отлар, байроқлар ғолиблар қўлига топширилди ва 83 минг француз аскари асир қилиниб Германияга олиб кетилди. Император Наполеон III эса Кассел шаҳридаги Вильгельм шоҳ саройига қамаб қўйилди. Шунингдек, асир олинган армиянинг катта қисми урушнинг кейинги даврида французларнинг ўзига қарши ишлатилиши белгиланди, 550 нафар аскар эса немисларга қарши урушмаслик шарти билан озод қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Жанг оқибатлари

    Седан жангининг энг муҳим натижаси Францияда республика тузумининг қайта тикланиши бўлди. 4 сентябрь куни парламентдаги қаршилик ва парижликларнинг норозилигига қарамасдан, Леон Гамбетта императорнинг тахтдан қулатилганини эълон қилди. Бироздан кейин эса Париж маъмуриятида Жюль Ферри ва Жюль Фавре ҳамда бошқа депутатлар олдида Гамбетта республика эълон қилди. Мамлакатда миллий мудофаа ҳукумати тузилди ҳамда унга 11 нафар парижлик депутат киритилди. Седандаги мағлубият Метздаги қамалга қарамасдан, ҳукумат мағлубиятни тан олишдан бош тортди. Аммо 20 сентябрдан бошлаб Париж қамал қилина бошланди.

    Седан жанги Франция ва Европа тарихида муҳим бурилиш ясаган жанглардан бири бўлди десак, янглишмаган бўламиз. Сабаби у туфайли Францияда бир тузум ағдарилиб, ортидан кейинчалик Европани бошқарадиган янги бир тузум дунёга келди.

    Седандаги мағлубият французлар учун ойна вазифасини ўтади. Франция саноат инқилобини амалга оширган бўлса-да, ҳарбий раҳбарлар модернизм ғояларини амалиётга татбиқ қила олмади. Улар олдинги ғалабалардан фахрланиб юришда давом этди. Улар немисларнинг Австрия устидан қозонган ғалабасидан сабоқ олмади. Седандан олдинги бир нечта кичик муваффақиятлардан фойдалана олмади. Седандаги мағлубият тузумни алмаштириш билан бирга, III республикага армияни қайтадан ташкил қилиши, модернизациялаш, ҳарбий хизматни мажбурийлаштириш, унинг тузилмаларини бир маромда ишлашини таъминлаш кераклиги каби бир нечта камчиликларни ҳам кўрсатиб берди.

    2 сентябрь куни Германия империясида Миллий байрам (Седантаг) куни сифатида 1918 йилгача нишонланди. Ҳозир ҳам у ердаги айрим кўчаларнинг Седан деб номланиши ушбу ғалабани эслатиб туради. Седан шаҳри икки жаҳон урушида ҳам муҳим стратегик жанглар бўлиб ўтган шаҳар бўлиб қолди. Немислар 1914 йил августда ва 1940 йил 13 майда яна Седанни қамал қилди.

    Охир оқибатда Франция урушда енгилди ва Пруссия билан шартномага кўра, бир қатор ҳудудларидан, жумладан, Эльзас ва Лотарингиядан айрилди. Бу эса кейинчалик француз реваншизмига асос солди. Ҳатто 2006 йил 22 ноябрда француз ҳамда немис тилларида фаолият олиб борувчи АRТЕ телеканалида 1870 йилги Франция-Пруссия уруши ХХ асрдаги икки жаҳон урушининг «онаси» сифатида талқин ҳам қилинди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    02.09.2020, 09:42   Изоҳ (0)   102622
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия аҳолиси 2020 йил якунига келиб 158 минг кишига камайиши кутилмоқда. Бу сўнгги 14 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич

    02.09.2020, 09:13

    Тихановская Қрим масаласида қандай фикрда эканлигини маълум қилди

    02.09.2020, 08:37

    ИШИД амири Аё София масжидида теракт уюштиришни режалаштиргани маълум бўлди

    02.09.2020, 08:16

    Тожикистонда Россиядаги фуқароларни мамлакатга олиб келиш учун яна 52 та чартер рейс амалга оширилади

    02.09.2020, 07:36

    Олимлар коронавируснинг катталар ва болалар орасида тарқалиш суръатини ўзаро таққослади

    02.09.2020, 06:35

    Россияда 5 сентябрдан одамларни COVID-19’га қарши синов тариқасида эмлаш бошланади

    02.09.2020, 06:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.