• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Қари билганни пари билмас. Қаришни билмайдиган дунёнинг айни дамдаги энг яхши 8 футболчиси ҳақида

    Аксарият футболчилар 35 ёшида фаолиятини якунлаш тараддудини кўра бошлайди. Ва улар кўпинча Осиё ёки Америка қитъасига йўл олиб, ўша ерда катта спорт билан хайрлашиб, ўз уйига қайтади.

    Аммо миллионлар ўйинида шундай тоифа борки, уларнинг ўйинига ҳатто йиллар ҳам тўсиқ бўла олмайди. Бунга яққол мисол қилиб, 42 ёшли Буффонни келтириш мумкин. Эҳтимол, футбол бошқа у каби посбонни кўрмаса ҳам керак. Нима бўлганда ҳам Жижжи бундайлар орасида ягона эмас. Шундай экан қуйида 35 ёшдан ошган топ даражадаги футболчилар ҳақида сўз юритилади.

    Пепе

    37 ёш

    Фото: Record

    Фото: Record

    Пепе – ҳужумчилар учун том маънодаги ёмон тушдир. Ҳеч қайси футболчи унинг «подкат» ва қасддан (ҳакамларга сездирмасдан) бериладиган зарбаларига дуч келишни истамаса керак. Футболчи чет элдаги фаолиятига якун ясаб, ўз ватанига қайтишга қарор қилди ва жонажон «Порту» клуби футболчисига айланди.

    Ўтган йиллар давомида ҳимоячи «ўзлигини» йўқотмаган, у ҳамон ўша жанжалкаш ва мағлубиятни ёқтирмайдиган Пепе. Шунингдек, Пепе ҳалигача миллий жамоага чақирилмоқда ва у билан ўтган йили Миллатлар Лигасида ғолиб чиқди.

    Жоржио Кьеллини

    36 ёш

    Фото: FootBoom

    Фото: FootBoom

    Кьеллини 15 йилдан ошиқ вақт давомида Италия ва «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ёши ўтган сайин унинг ўйини фақат яхши томонга ўзгармоқда. Ўзининг ажойиб жисмоний имкониятлари билан у ҳамон техникаси юқори бўлган ҳужумчиларга катта муаммоларни келтириб чиқармоқда.

    «Кекса синьора» сардори доимо курашга ташна бўлиб, ҳақиқий профессионал учун ёш тўсиқ бўла олмаслигини исботлаб келмоқда.

    Дани Алвес

    36 ёш

    Фото: ABC

    Фото: ABC

    Сайёранинг энг совриндор ҳимоячиларидан бири жорий трансфер ойнасида Европага қайтиши мумкин. Унинг хизматларига қатор номдор клублар қизиқиш билдираётгани таъкидланмоқда.

    Алвеснинг ёши ўтаётган бўлишига қарамай, у ҳамон ажойиб жисмоний ҳолатда. 2019/20 йилги мавсумда у Бразилия чемпионатида («Сан-Паулу» клуби сафида) 20 та ўйин ўтказиб, гол+пас тизимида 5 очко тўплашга ҳам улгурди. Ҳимоя учун бу ёмон натижа эмас.

    Санти Касорла

    35 ёш

    Фото: Football

    Фото: Football

    Кетма-кет жароҳатлар Сантини синдира олмади. Икки йил олдин у «Вильярреал» сафига ўтди ва фаолияти янги ранглар билан бўяй бошлади: Испаниядаги бир неча мавсумда футболчи жамоанинг энг яхши ўйинчисига айланиб келди.

    Бироқ асосий мақсад – «сариқ сувости кемаси»ни Чемпионлар Лигасига олиб чиқа олмагач, клубни тарк этишга қарор қилди. Ҳозирда у Хави бошқарувидаги «Ас-Садд»га бориб қўшилди, ажабмас у ерда Санти иккинчи ёшлигини ўтказса. Ҳа айтганча, у Хави жамоаси сафида илк голини ҳам ўзига хос услубда уришга улгурди.

    Андрес Иньеста

    36 ёш

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    Яқинда Андрес Япония Суперкубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, ярим ҳимоячининг «Барселона»га қайтиши мумкинлиги ҳақида ақл бовар қилмас миш-мишлар тарқалмоқда, унинг тажрибаси, майдонни кўра олиш қобилияти ва ажойиб узатмалари ҳозирги «Барселона» учун ҳар қачонгидан ҳам фойдалироқ бўларди. Унинг кийиниш хонасидаги обрўси эса ёш футболчиларнинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.

    Албатта, булар барчаси уйдирма бўлиши ҳам мумкин, лекин шу нарса аниқки, бунга Каталония клуби мухлислари қарши чиқмаган бўларди.

    Франк Рибери

    36 ёш

    Фото: LiveSport

    Фото: LiveSport

    Рибери «Фиорентина» футболчисига айлангани ҳақидаги хабар ўтган ёзда бутун футбол жамоатчилигини ларзага келтирганди. 36 ёшли ярим ҳимоячи А Серияга фаолиятини якунлаш учун келгандек туюлганди, аммо якунда бундай бўлиб чиқмади.

    Франциялик футболчи «Фиорентина»нинг асосий ўйинчисига айланди ва чемпионат баҳсларида аъло даражада ҳаракат қилиб, жамоанинг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчисига айланди.

    Ҳозирда Рибери ажойиб жисмоний формада, бу эса унга яна бир неча мана шу даражада ўйнаш имконини беради.

    Златан Ибрагимович

    38 ёш

    Фото: «Милан»

    Фото: «Милан»

    Ибрагимович худди яхши шароб кабидир, вақт ўтгани сайин унинг сифати фақат ошиб бораверади.

    Ушбу сўзларни Златан ортда қолган мавсумда ҳам ўз ўйини ва голлари билан исботлади. «Милан» ҳозирда у билан шартномани узайтириш ҳақида бош қотирмоқда. 38 ёшли Ибра ҳозирча буцаларини михга илиш ҳақида ўйлаётганича йўқ. Очиғи, буни унга мухлис бўлмаганлар ҳам хоҳламаса керак.

    Криштиану Роналду

    35 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ишониш қийин, аммо Криш ҳам аллақачон 35 ёшлик довондан ўтди. Бироқ у ҳамон майдондаги энг яхшиси бўлишга интилишдан тўхтамаяпти ва бунга эришмоқда ҳам. Унинг статистикаси ва ҳаракатларига назар ташланар экан, у эришиб бўлмайдиган натижа йўқдек гўё. Роналду, унинг мураккаб ҳаёти ва шахсий совринлари ҳақида соатлаб ҳатто кунлаб ёзиш мумкин. Ва бундан кейин ҳам ёзилишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

    Шундай экан, миллионлар ўйинлари мухлислари шунчаки у билан замондош эканлигидан хурсанд бўлиши керак.

    Мавзуга доир: Бекҳэмдан Роналдугача. «Реал»нинг АПЛ клубларидан амалга оширган энг яхши 5 трансфери ҳақида

    31.08.2020, 16:00   Изоҳ (0)   33861
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Сити» Лионель Мессига 500 млн евролик шартнома таклиф қилди

    31.08.2020, 15:00

    Грециялик полициячи: «Ҳарри Магуайр ҳар сафар ёлғон гапирмоқда»

    31.08.2020, 14:00

    Клаудио Браво Ла Лигага қайтди

    31.08.2020, 12:59

    Артуро Видаль: «Барселона»нинг ғоялари эскирган

    31.08.2020, 12:06

    «Янги Пирло» фаолиятини «Милан»да давом эттиради

    31.08.2020, 11:49

    «Манчестер Юнайтед» 40 млн еврога «Аякс» ярим ҳимоячисини сотиб оладиган бўлди

    31.08.2020, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.