«Манчестер Сити» дарвозабони Клаудио Браво фаолиятини Ла Лигада давом эттирадиган бўлди.
«Бетис» клуби ўз расмий сайтида 37 ёшли чилилик дарвозабон билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Таъкидланишича, шартнома 1+1 кўринишида .
Қайд этиш жоиз, Браво учун Испания чемпионати бегона эмас, у аввал «Реал Сосьедад» ва «Барселона» сафларида ҳам ҳаракат қилган.
Браво «Бетис»да август ойида жамоани қабул қилиб олган ватандоши Мануэль Пеллегрини раҳбарлигида ишлайди.
Аввалроқ Клаудионинг MLS’га ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Браво Премьер Лигада 4 та ўйин ўтказди. «Бетис» эса 2019/20 йилги Испания чемпионатини 15-ўринда якунлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)