• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бразилия иқтисодий мўъжизасига сабаб бўлган инқилоб тарихи

    Лотин Америкаси мамлакатлари ҳарбийлар иштирокида давлат тўнтаришлари ниҳоятда кўп қайд этилган минтақа саналади. Қора кўзойнакли генералларнинг давлат бошқаруви тизгинларини ўз қўлига олган ҳолатлар Жанубий Америка қитъасининг деярли ҳар бир мамлакатига хос. Генераллар диктатураси оммавий қатағонлар, сиёсий рақибларнинг жисмонан йўқ қилиниши, иқтисодий ожизлик ва аҳолининг бошқа мамлакатларга бош олиб чиқиб кетишига сабаб бўлган. «Дарё» ана шундай мамлакатлардан бири Бразилиянинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги манзараси ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий манзара

    Лотин Америкаси мамлакатлари  икки асрлик мустақиллик даврида буюк каудилоларнинг ўз халқини ва мамлакатини ёрқин келажакка элтишлари борасида саноқсиз ваъдаларни эшитиб келган бўлса-да, минтақа аҳолиси доим қашшоқлик, жиноятчилик, оммавий миграция, инфляция каби муаммолар билан ҳамнафас бўлиб келган.

    Айнан шу сабаб ҳам Лотин Америкаси мамлакатларида турғунлик, кучли мамлакатларнинг таъсирига тушиб қолиш, маҳаллий олигархларнинг зулмини ҳис қилиш каби тазйиқларга учраган. Ҳокимият эса фақат шахсий манфаатларини ўйлаган, ҳокимиятга ружу қўйган ҳарбийларнинг шахсий дала ҳовлисига айланиб қолган. Бразилия халқининг тарихи ҳам шундай аянчли тарихдан бенасиб эмас.

    Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Бразилия

    8 май санасида Европа бирлашган иттифоқчи кучлари ва Совет Иттифоқи Берлин яқинидаги Карлсхорстда Германиянинг олий ҳарбий қўмондонли Вермахт иштирокида Иккинчи жаҳон урушида Гитлер Германиясининг батамом таслим бўлгани ҳақидаги тарихий ҳужжатни имзолайди. Айни шу пайтда Бразилияда иқтисодий либерал сиёсат дастури эълон қилинди. Президент Жетулио Дорнелис Варгас ўз мақомидан воз кечди ва мамлакатда янги сайловлар ўтказилишини эълон қилди.

    Мамлакатда демократик сиёсат дастури эълон қилинди ва уруш даврида тўпланган захира мавжуд савдо-сотиқдаги чекловларнинг олиб ташланиши натижасида мамлакат фаровонлиги учун сарфлана бошлайди. Бироқ мамлакат иқтисодиётида ҳамон бир қатор чекловлар устуворлик қиларди. Инфляциянинг юқори даражаси, мамлакатнинг импорт маҳсулотларга қарамлиги, экспортнинг заифлиги мамлакатда оғир иқтисодий бўхронларнинг бош сабабчиларидан бири эди.

    Янги сайловларда аксар бразилияликлар ўз овозларини Иккинчи жаҳон уруши даврида Варгаснинг мудофаа вазири сифатида ишлаган Эурико Гаспар Дутрега беради. 1946 йилда Бразилиянинг янги консититуцияси қабул қилинди ва мазкур конституция 1967 йилгача амал қилди. 1951 йилга келиб Дутренинг президентлик ваколати ўз ниҳоясига етиб борар, сургунда бўлган Варгас яна Бразилия президентлиги сайловларида иштирок этиш истагини билдирди ва сайловларда ғолиб чиқди.

    Бироқ 1954 йилга бориб Варгас Бразилияда юзага келган сиёсий инқироз тўфонида қолиб кетди. Гап шундаки, президентнинг укаси Бенжамин Варгас мухолифатчи партия етакчиси Карлос Ласердонинг ҳаётига суиқасд қилиш можаросига аралашиб қолди. Вазият Ласерда тарафида бўлиши керак эди, аммо кутилмаганда Варгас вафот этди ва вафот этган президентнинг тарафдорлари Риод де Жанейро кўчаларида мухолифатга қарши бош кўтарди. Ласерда АҚШга қочишга мажбур бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1955 йилда ўтказилган президентлик сайловларида Жуселину Кубичек де Оливейро президент этиб сайланди. У қисқа фурсатда Бразилияда амалий ислоҳотлар амалга оширилишини ваъда қилди. Бироқ бу ислоҳотлар Кубичекнинг бироз популист эканидан далолат эди. Сабаби у беш йил мобайнида Бразилия иқтисодиёти 50 йилда эришадиган натижаларга эришишини ваъда қилганди. Шундай бўлса-да, Кубичекнинг президентлиги даврида иқтисодиёт, таълим, инфратузилмаларда бир қатор ислоҳотлар ўтказилади. Мамлакатнинг пойтахти Рио-де-Жанейродан Бразилияга кўчирилади. Кубичек президентлиги даврида Бразилия иқтисодиётида сезиларли ижобий ўзгаришлар қайд этилади.

    Кубичекдан сўнг мамлакат президентлигига қисқа муддатга Жанио Куадрос келди ва истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Унинг ўрнини эса Жуан Гуларт эгаллайди. Айнан Гулартнинг президентлиги даврида Бразилияда ҳарбийлар мавқейининг ошиши ва 1964 йилдаги ҳарбий тўнтариш содир бўлди.

    Бразилиядаги ҳарбий диктатура

    Жуан Гулар президентлиги даврида президентлик институти ваколатлари қисқартирилди ва мамлакатда парламентар республика тизими эълон қилинди. Мамлакат иқтисодиёти эса ҳамон ўта мураккаб, устига-устак мамлакатда инфляция даражаси юқори, аҳолининг катта қисми қашшоқликда кун кечирар, сўллар ва ўнгларнинг ҳокимият учун муросасиз жанги авж олган даврлар эди.

    Айнан шу вазиятда ҳарбийлар вазиятни ўнглаш учун ҳокимият тизгинини ўз қўлларига олишга аҳд қилади. Шу тариқа Бразилия тарихида 20 йилдан ошиқ вақт давомида мамлакат тепасида ҳарбийлар бирин-кетин алмаша бошлайди. Ҳарбийлар диктатураси пайтида президентлик лавозими мавжуд бўлса-да, у номигагина иш олиб борарди.

    Мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳаётида ҳарбийларнинг мавқейи устунлик қиларди. Ҳокимият тепасига келган ҳарбийлар мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий вазиятни барқарорлаштиришни ўзларининг асосий вазифаси сифатида белгилайди. Конституцияга ўзгартириш киритилиши оқибатида ҳукумат ўз ваколатларини кенгайтириб олди. Мамлакатда оммавий намойишлар ўтказиш тақиқланади, оммавий ахборот воситаларида цензура жорий қилинди.

    Яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш жоиз, Бразилиядаги ҳарбийларнинг ҳокимияти қўшни Аргентина, Чили каби мамлакатлардагидан кўра анча инсонпарварроқ ва миллатпарварроқ эди. Бразилия ҳарбийлари мамлакатнинг иқтисодий бўхрондан чиқиб кетишига хизмат қилади. Конгресс тарқатилган, сиёсий майдон душманлардан тозаланган бўлса-да, ҳарбийлар мамлакат иқтисодиётини ижобий тарафга ўзгартириш учун иқтидорли мутахассисларни жалб қилади. Улар орасида Роберто Кампус, Делфима Нето, Октавио де Булесалар бор эди.

    1965—1966 йиллардан Бразилия иқтисодиётида фаол ўсиш кузатилди. 1976 йилгача мамлакат иқтисодиёти йилига 8-10 фоизлик суръатларда ўсиб борди. Кейинчалик мазкур ўсиш суръатлари анча пасайган бўлса-да, жаҳон ҳамжамияти Бразилиянинг ҳарбийлар давридаги иқтисодий кўрсаткичларини «Бразилия мўъжизаси» деб эътироф этади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари яхшиланган бўлса-да, бу оддий бразилияликларнинг ҳаёти яхшиланди деб хулоса қилмаслик керак. Сабаби, мамлакатда ижтимоий тенгсизлик ҳам авж олиб борар, 50 мингга яқин бразилияликлар турмаларга ташланган эди. Ҳар қандай норозилик намойиши шафқатсизлик билан бостириларди. 10 минглаб аҳоли эса мамлакатни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади.

    Ҳарбий тўнтаришдан сўнг Бразилиянинг асосий иқтисодий ҳамкорлари Франция, Германия Федератив Республикаси, Буюк Британия ва АҚШ бўлиб қолади. Ажабланарлиси шундаки, ҳарбийлар мамлакатнинг иқтисодий ўсишини яхшилаган бўлса-да, ўз иқтисодий ҳамкорларидан ҳарбий техникани сотиб олишда оғир ҳарбий техникаларнинг ишлатилганларини харид қиларди, аммо авиация ва денгиз флоти ҳақида гап кетганда, замонавий энг янги ҳарбий транспорт воситаларини сотиб оларди. Мисол учун, Ф-5 русумли қирувчи учоқларни сотиб олиш учун ҳарбийлар 111 миллион доллар маблағ сарфлайди. Аммо секин-аста Бразилия иқтисодиёти ҳарбийлар давридан аввалги ҳолатга қайта бошлайди.

    1969 йилнинг энг машъум ҳодисаси

    1969 йилннг 31 август санасида 64 йилги ҳарбий тўнтаришнинг ташкилотчиси бўлган собиқ ҳарбий вазир Артур да Коста-и-Сильва инсульт касаллигини бошидан кечирди. Президент ўз ётоғида аввал бир-икки сўз айтмоқчи бўлади, аммо гапира олмайди, сўнг қўлига ручка олиб, фикрларини ёзишга уринади, бироқ бунинг уддасидан ҳам чиқа олмайди. Мамлакатда Артур да Коста-и-Сильванинг юрак хуружини бошидан кечиргани ҳақидаги маълумот тарқалиб кетади. Муомалага лаёқатсиз бўлиб қолган президент ўрнини эса дарҳол ҳарбийлар эгаллашга жазм қилади.

    Бу пайтда Бразилияда диктатура энг авжига чиққан. Ҳарбийлар ҳамон ўз ҳокимиятларини бошқалар билан бўлишишни истамайдиган вазият. Агарда Костага бирор нарса бўлса, унинг ўрнини вице-президент Педро Алейшо эгаллаши керак эди. Аммо ҳарбийлар унинг ҳокимиятни ўз қўлига олишига йўл бермайди. Натижада, ҳокимият тепасига Миллий таъсис кенгашининг директори Улис Гимарайнш таъбири билан айтганда уч қўғирчоқ генерал — Аурилио де Лира Таварес, Аугусто Хаманна Грюневалда ва Марсио де Соуза э Меллолардан иборат ҳарбий хунта келади. Ҳарбий хунтада ким етакчи эканини билиб бўлмас, улар муҳим қарорни қабул қилаётганда учовлари ҳам иштирок этар ва ҳужжатга имзо қўйишда эса ҳарбий бўлинмаларнинг қайси бири дастлаб ташкил топганига қараб генераллар бирин-кетин имзо қўярди.

    Хунта ҳокимият тепасига келган айни дамда АҚШнинг Бразилиядаги элчиси Чарльз Берк Элбрик ҳам ўғирлаб кетилади. АҚШ босими остида ҳарбий хунта элчининг озод қилиниши эвазига 15 нафар сиёсий маҳкумга озодлик беришга ва уларнинг мамлакатдан чиқариб юборилишига розилик беради. Элчи эса соғ-омон ўз оиласи бағрига қайтади.

    Хулоса

    Ҳарбийларнинг Бразилияда ҳокимиятга интилишини сўлларнинг, коммунистларнинг ҳукуматда бош бўлишидан хавфсираш, бойликка интилиш, мамлакатни қудратли қилишга ҳаракат сифатида тушуниш мумкин бўлса-да, уларнинг оммавий қатағонларга йўл қўйгани, сўз эркинлигини, оммавий намойишларни тақиқлаганини оқлаб бўлмайди. Уларнинг оммавий қирғин, геноцид, очиқ талончилик йўлини тутганлиги эса бу жиноят. Ҳарбийлар миллатни ҳимоя қилиши керак, фақат жанг майдонларидагина улар ўз ишларини қойилмақом қилиб бажаради.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    31.08.2020, 21:07   Изоҳ (0)   75564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроилдан БААга тарихдаги биринчи тўғридан-тўғри тижорий рейс амалга оширилди

    31.08.2020, 20:06

    Google ва Facebook АҚШдан Гонконггача бўлган денгиз ости кабелларини ётқизиш режасидан воз кечди

    31.08.2020, 19:54

    Латвия, Литва ва Эстония Александр Лукашенко ва яна 29 нафар беларуслик мансабдорга нисбатан санкция жорий қилди

    31.08.2020, 18:11

    Қозоғистон карантин чораларини юмшатишнинг иккинчи босқичига ўтмоқда

    31.08.2020, 15:11

    Висконсин губернатори Трампни Кеноша шаҳрига келмасликка чақирди

    31.08.2020, 14:26

    Ливан президенти инқироз шароитида мамлакатни дунёвий давлатга айлантиришга чақирди

    31.08.2020, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.