Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйинлар учун қайдномани эълон қилди.
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден ва «Лидс» ярим ҳимоячиси Келвин Филлипс илк бор чақирув олди.
Шунингдек, терма жамоа йиғинига яқинда Грецияда жиноий жавобгарликка тортилган Ҳарри Магуайр ҳам жалб этилган.
Англия терма жамоаси Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида 5 сентябрь куни Исландия билан ўйнайди, 8 сентябрда эса Данияга қарши баҳсга киришади.
Дарвозабонлар: Дин Ҳендерсон («Манчестер Юнайтед»), Жордан Пикфорд («Эвертон»), Ник Поуп («Бёрнли»).
Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»), Эрик Дайер («Тоттенҳэм»), Ҳарри Магуайр («Манчестер Юнайтед»), Жо Гомес («Ливерпуль»), Майкл Кин («Эвертон»), Тайрон Мингз («Астон Вилла»), Киран Триппьер («Атлетико»), Кайл Уолкер («Манчестер Сити»).
Ярим ҳимоячилар: Фил Фоден («Манчестер Сити»), Мэйсон Маунт («Челси»), Келвин Филлипс («Лидс»), Деклан Райс («Вест Ҳэм»), Ҳарри Уинкс («Тоттенҳэм »), Жеймс Уорд-Проуз («Саутҳэмптон»), Жейдон Санчо («Боруссия» Д).
Ҳужумчилар: Тэмми Абраҳам («Челси»), Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед»), Дэнни Ингз («Саутҳэмптон»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»), Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)