«Интер» бош мураббийи Антонио Конте миланликлар клубидаги фаолиятини давом эттиради.
Жамоа матбуот хизматининг маълум қилишича, 25 август куни раҳбарият ва Конте ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Унда мутахассисни ўз лавозимида қолдириш қарори қабул қилинган.
2019/20 йилги мавсумда Конте бошқарувидаги «Интер» А Серияда иккинчи ўринни эгаллади ва Европа Лигаси финалига қадар етиб борди.
Аввалроқ Конте миланликлар клубини тарк этиши ва уни ўрнини Массимилиано Аллегри эгаллаши ҳақида хабарлар янграганди.
Мавзуга доир: Антонио Контени 30 млн еврога чув тушириб кетишди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)