«Андижон» клуби бош мураббийи Виктор Кумиков Coca-Cola Суперлига доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан (1:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Аввало, чиройли ўйин намойиш этганлиги учун шогирдларимга раҳмат айтмоқчиман. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик, ғалаба учун майдонга тушганимизни амалда исботлай олдик, чунки йигитларда ғалабага бўлган ташналик кўриниб турганди. Ғалабага жуда яқин келгандик. Афсуски, омад биз томонда бўлмади. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, лекин биз буни уддасидан чиқа олмадик.«Андижон» 12-турдан кейин 6 очко тўплаган ҳолда 13-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда «Пахтакор»га қарши ўйнайди.Виктор Кумиков, «Андижон» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)