Оғир вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчилари Алистар Оверим ва Аугусто Сакаи 5 сентябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтадиган мусобақада ўзаро жанг қилади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур жанг UFC кечасининг асосий воқеасига айланади.
Оверим сўнгги жангини май ойида ўтказиб ва унда Уолт Ҳаррисдан устун келганди, Сакаи эса кетма-кет тўрт жангдан буён ғалабали серия қайд этмоқда.
Оверим MMA’даги фаолияти мобайнида 65 та жанг ўтказиб, 46 ғалаба (41 муддатидан аввал) қайд этган ва 18 марта мағлубиятга учраган. Яна битта жанг натижаси бекор қилинган. Сакаи эса 17 жангда 15 ғалаба, бир мағлубият ва бир дуранг қайд этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)