«Интер» бош мураббийи Антонио Конте фирибгарлик қурбонига айланди.
Италиялик мутахассис «Челси»дан ишлаб юрган вақтида маълум миқдордаги пулини инвестицияга сарфлаш учун 54 ёшли иқтисодчи Массимо Бочиккиога ишониб топширган. Натижада мураббий бу пулларини йўқотган.
Конте 30,6 миллион евро миқдоридаги пулини қайтариб олиши керак эди. У ва бошқа инвесторларга 30 июнга қадар пуллар қайтарилиши белгиланганди. The Times хабарига кўра, мутахассисга бу пуллар келиб тушмаган.
Тергов жараёнида ҳужжатлар сохталаштирилгани маълум бўлган. Контедан ташқари яна етти киши фирибгар тузоғига тушган.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» Европа Лигаси финалида «Севилья»га ютқазиб, мусобақа ғолиблигини бой берганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)