2023 йил Японияда «Гарри Поттер» фильмига бағишланган янги боғ пайдо бўлади, деб ёзади «Sky News».
Токиода қурилиши режалаштирилган боғга ташриф буюрувчилар фильмдаги каби декорация, либослар, кинони суратга олишда ишлатилган реквизитларни кўриши мумкин.
Бундан ташқари, мухлислар қайта тикланган ҳақиқий Хогвартс қалъаси, шунингдек, Косом кўчаси ва Гринготс сеҳрли банкини ҳам томоша қилади.
Боғнинг майдони Япония пойтахтининг марказидан поездда ярим соатлик масофада жойлашган Нармире туманининг 30 минг квадрат метрини эгаллаган.
Мазкур жойда ҳозир кўнгилочар боғ ва аквапарк жойлашган бўлиб, август ойи охирида боғнинг ёпилиши режалаштирилган.
Британияда ҳам шунга ўхшаш боғ бор ва у сайёҳларнинг севимли маркази ҳисобланади. 2012 йилда очилган кўнгилочар масканга шу кунгача 14 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган. «Гарри Поттер» сеҳрли оламига бағишланган алоҳида аттракционларни Universal Studios’нинг Америка ва Япониядаги боғларида томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)