• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Нептун ҳалқалари кашф этилганига 31 йил тўлди

    Қуёш тизимидаги сайёралар ичида энг таниқлиси Сатурн бўлса эҳтимол. Унинг атрофини ўраб турган ҳалқалар коиноцеварларни ҳамиша ўзига мафтун қилиб келади. Аммо 1989 йилнинг 22 август куни Нептун сайёрасида ҳам ҳалқалар борлиги аниқланди. «Дарё» сана муносабати билан коинотдаги ҳалқали сайёралар ҳақида маълумот беради. 

    Нептун сайёраси.

    Нептун сайёраси.
    Фото: Google Photos

    Сатурн ҳалқаларини Галилей 1610 йилдаёқ кўрган бўлишига қарамай, унинг нима эканини фаҳмламаган эди. Галилейнинг телескопи атиги 20 карра катталаштирадиган бўлган, шу сабабли у Сатурнни ҳалқалари билан гўёки яхлит жисм шаклида кўрган. Кейинчалик Христиан Гюйгенс 50 карра катталаштирадиган телескоп воситасида қараб, Сатурнни атрофида ҳалқа ўраб туришини очиб берди. Бу ҳақда у 1656 йилда илм-фан оламига эълон қилган эди. Шу тариқа Қуёш тизимида Сатурн ўзига хос, бошқалардан яққол ажралиб турадиган сайёра сифатида «отнинг қашқасидек» танилиб қолганди.

    Кейинги бир неча аср мобайнида бошқа сайёраларнинг ҳам ҳалқаси бўлиши мумкинлиги бировнинг хаёлига келмаган. Чунки энг кучли телескоплар билан қараганда ҳам бошқа сайёраларда ҳалқалар кўринмаган. Фақат орадан деярли 300 йилдан зиёдроқ ўтиб, аниқроғи, 1977 йилда Уран сайёрасининг ҳам ҳалқалари борлиги маълум бўлди. 1979 йилда эса Voyager-1 сайёралараро автомат космик станцияси Юпитер яқинидан учиб ўтаётганида ушбу энг йирик сайёранинг ҳам жуда ингичка ва хира, шу сабабли Ердан кўринмайдиган ҳалқалари мавжудлигини аниқлади. Шу тариқа ҳалқаларга эга бўлган сайёралар сони учтага етди.

    Ушбу кашфиётлардан кейин Нептун ҳам ҳалқаларга эга бўлиши эҳтимоли ҳақида баҳслар очилган эди. Ўлчамларига кўра Нептун ҳам номи юқорида зикр этилган газ гигантлари туркумига киради ва, табиийки, уларга ўхшаш эволюцион йўлни босиб ўтган. Шу нуқтаи назардан Нептуннинг ҳам ҳалқаси мавжудлиги эҳтимоли катта бўлиб, 1980 йиллар мобайнида кўплаб астрономлар шу мақсадда Нептунни синчиклаб кузатган.

    Фото: Google Photos

    Агар сайёранинг ҳалқалари мавжуд бўлса, ҳаракатланиш мобайнида у ўзи билан фондаги юлдузларни тўсиб қўйиши мумкин ва шу ҳолат у ёки бу осмон жисмининг ҳалқаси мавжудлигига ишора қилади. Масалан, 1977 йилда ўша Ураннинг ҳалқалари кашф этилиши ҳам худди шу ҳодисага асосланган эди. Бироқ Нептун билан бу усул иш бермади ва олимлар сайёра томон Voyager-2 космик аппаратининг етиб боришини кутишига тўғри келди. Voyager-2 эса Нептунга 1989 йилнинг августида яқинлашди ва ҳақиқатан ҳам сайёранинг жуда ингичка ва хира, лекин нисбатан йирик жинслардан ташкил топган ҳалқалари борлигини аниқлади.

    Энг асосий кашфиёти Нептуннинг тўртта табиий йўлдошининг очилиши бўлган ўша яқинлашувда Voyager-2 Нептун ҳалқаларининг фотосуратини Ерга юборган. Маълум бўлишича, Ердан кўринмайдиган ушбу ҳалқалар бир-биридан ўртача 10 минг километр оралиқларга эга бешта мустақил, алоҳида-алоҳида ҳалқалардан иборат экан ва уларнинг энг каттаси, яъни энг ташқи ҳалқа сайёрадан 63 минг километр нарида ўраб турар экан.

    Нептуннинг ҳалқалари мавжудлиги тасдиқланиши 1989 йилнинг 22 августида содир бўлган эди ва бугун ушбу воқеага 31 йил тўлди. Ҳозирча Нептун ҳалқага эга сайёралар ичида сўнгиси бўлиб турибди ва шундай бўлиб қолса ҳам керак. Сабаби, ташқи сайёраларнинг ҳаммасида ҳалқа борлиги маълум бўлиб улгурди; ички сайёралар эса телескопда ва автомат космик станциялар орқали жуда яхши аниқликда кузатилмоқда ва уларда ҳалқа йўқлиги аллақачон аниқ бўлган.

    Астрономлар ҳозирда митти сайёралар ва айрим йирик табиий йўлдошларда ҳам ҳалқа бор-йўқлиги борасидаги назарияларни текшириб чиқмоқда. Лекин бундай майда осмон жисмларида ҳалқа бўлиши эҳтимоли кам ва бўлган тақдирда ҳам катта илмий қизиқиш уйғотиши қийин. Бироқ сўнгги йилларда кетма-кет кашф қилинаётган экзосайёраларда ҳам ҳалқалар топиладими ёки йўқми – мана шу ҳақиқатан ҳам қизиқ савол. Бу Қуёш тизимининг ўзига хослиги (ноёб тизим экани) ёки бошқалар сингари оддий тизим экани борасидаги баҳсларга ҳам алоқадор масала бўлиб, балки астрофизиклар тез орада бу саволга ҳам жавоб топар.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    24.08.2020, 09:37   Изоҳ (0)   18644
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марс пейзажлари янги 4К сифатли видео орқали намойиш этилди

    22.08.2020, 14:31

    NASA Аляска узра бир вақтнинг ўзида кузатилган иккита ёрқин ҳодисани суратга олди

    20.08.2020, 11:44

    Hubble телескопи «Гўшт чангаги» галактикасини суратга олишга муваффақ бўлди

    18.08.2020, 12:45

    Олимлар «Сомон йўли» галактикасининг энг қадимий «эгизагини» аниқлади

    14.08.2020, 14:20

    Астрономлар «Сомон йўли»даги энг тезкор юлдузни аниқлади

    13.08.2020, 13:34

    Олимлар коинотда янги юлдузлар туркумини аниқлади

    11.08.2020, 14:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.