Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 24 август, душанба куни 28 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, ўзини каналга ташлади. Аёл қутқарувчилар томонидан сувдан чиқариб олинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 24 август куни, тахминан, соат 16:30 да 1992 йилда туғилган фуқаро Н.К. турмуш ўртоғи, 1989 йилда туғилган Ф.Ж. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Аёлнинг жаҳли чиқиб, Чирчиқ шаҳар Заковат кўчасидаги Бўзсув каналининг кўпригидан ўзини сувга ташлаган.
Ушбу ҳолатни кўрган артофдаги фуқаролар соат 16:49 да Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 8-ёнғин-қутқарув қисмига хабар берган.
Берилган хабарга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, аёлни қутқариб қолган. Воқеа жойига етиб келган тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)