• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд ИИБ эри томонидан аёвсиз калтакланган аёлни ўз ҳимоясига олди. Уни иш билан таъминлаб, янги уй олишида ҳам кўмаклашишини ваъда қилди

    Ижтимоий тармоқларда эри томонидан аёвсиз калтакланган аёл видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари суриштирув олиб бориб, тасвирдаги воқеа иштирокчиларининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда «Дарё»га Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

    Хабар берилишича, жабрланган аёл Самарқанд шаҳрининг Термиз кўчасида яшовчи 1995 йилда туғилган М., уни калтаклаган фуқаро эса аёлнинг турмуш ўртоғи 1985 йилда туғилган Ш. исмли фуқаро бўлган.

    М. ва Ш. 2012 йилда шаръий никоҳдан, 2015 йилда ФҲДЁ бўлимидан қонуний никоҳдан ўтган бўлиб, оилавий келишмовчилик сабаб эр хотинини доимий калтаклаб, қийноққа солиб келган.

    «М. 2020 йилнинг 20 август куни ҳам турмуш ўртоғи Ш.ни сабабсиз, турли баҳоналар билан яшаётган уйида аёвсиз калтаклаб, оёқлари билан турли жойларига тепган ва тан жароҳати етказган», — дейилади вилоят ИИБ хабарида.

    Таъкидланишича, эри томонидан доимий калтакланган аёл М. ва унинг икки нафар фарзанди Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан ҳимояга олиниб, унга ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан «Ҳимоя ордери» берилган. Малакали психологлар жалб қилинган ҳолда фарзандлари ва ўзига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

    Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

    «Эри томонидан аёвсиз калтакланган аёл ИИБ назорати ва ҳимояси остида. Яшаш жойи, озиқ-овқатига ИИБ ходимлари ёрдам бермоқда. Аёлнинг соғлиғи ва аҳволи яхши», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев.

    Самарқанд ИИБ ахборот хизматининг қўшимча қилишича, фуқаро Ш. турмуш ўртоғини ургани тасвирланган видео интернетда тарқалгач, уйидан қочиб кетган. 23 август, якшанба куни Тошкентда қўлга олиниб, Самарқандга олиб келинган.

    Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

    Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

    Аёлни калтаклаган Ш.га нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълумот беришича, ИИБ аёлни ишга жойлаштиришни ўз зиммасига олган. Шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлигига аёлни уй билан таъминлашни сўраб, зарурий ҳужжатларни тақдим этган.

    Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

    Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

    «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, аёлини калтаклаган эркакнинг отаси аввал «Сиёб» бозорининг раҳбари бўлган. Қайнота видео интернетда тарқалгач, аёлнинг қариндошлариникига бориб, видеони ижтимоий тармоқларга тарқатганларни излаган ва тўполон кўтарган. Муштумзўрнинг акаси эса босқинчилик жиноятини содир этгани учун айни пайтда ИИБ томонидан қидирилмоқда.

    Мавзуга доир: Андижонда ҳомиладор аёл калтаклангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ эса воқеа бошқача бўлганини маълум қилди

    24.08.2020, 19:07   Изоҳ (0)   41912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизи соғайди. Бу янги рекорд

    24.08.2020, 18:30

    Ўзбекистонда яна бир шифокор вафот этди

    24.08.2020, 18:06

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Италия элчиси билан учрашув ўтказди

    24.08.2020, 17:54

    Тошкентда ишдан бўшатилганига 4 кун бўлган маст ИИББ ходими машинада 2 ёшли болани уриб кетди

    24.08.2020, 17:07

    Ўзбекистонда яқин кунларда салқин тушиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

    24.08.2020, 16:55

    Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан мўмин-мусулмонларга мурожаат қилиш кераклигини айтди (видео)

    24.08.2020, 16:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эркак 8 йил давомида кўкрагига санчилган пичоқ билан яшаганини тиббий кўрикдагина билиб қолди (фото)

    Дунё | 15 август, 10:09

    Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида икки киши фирибгарлик билан пора олаётганида қўлга тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 09:58

    Қозоғистон аҳоли жон бошига ЯИМда Россия ва Хитойни ортда қолдирди

    Дунё | 15 август, 09:56

    Конор Макгрегор UFC рўйхатидан ўчирилгани рад этилди

    Спорт | 15 август, 09:55

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим оилаларга ичимлик суви бўйича харажатларни қоплаш учун субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 09:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.